Бир ҳафта бўлди ҳаётдан кўп нолиб қолди Эшмирза. На тунида, на тонгида ҳаловат сезди. Нима мен топилмалар буюросида ишлармидим, деб овозини баландлатади хотинига. Хотини эса, нима қипти деб кўзини сал сузиб қўяди холос. -Сиз хотинларни ўлай агар бир грамм ҳам тушунмадим. Охир оқибат тугайдими бу машмашалар? Шундоққина минг ўртаниб топиб келган қовунни дераза олдида қолдириб, янги узилган қулупнайни излаб кўчага отланди. -Нима ўзим учун сўрабманми? Аёли қовунни шошганча кеса бошлади.