Сўнгги насиба
@SirdaryoУйларга тушишга одатланган ўғри Билли ўз ишининг бетакрор лаҳзаларини ёқтирарди.
Бу тонг у девор ошиб, бинога кирди. Барча қимматбаҳо тақинчоқларни йиғиштириб олиб, машинасига элтди.
Бу пайт қорни жудаям очганди. Ойнаи жаҳон қаршисида тамадди қилиш учун уйга охирги марта кирди. Овқатланиб бўлгач, тарракдай қотди. Хонадон соҳиблари каламушларни заҳарламоқчи эди.
Долорес Руп
#Мутолаа