САБР
@SirdaryoУларнинг турмуш қурганига ўн бир йил бўлди. Уларнинг оиласи жуда ҳам аҳил! Лекин оллоҳ уларга фарзанд бермади... Бир куни эр ишдан чиқиб улфатлари билан ичди. Улфатлар унга маст ҳолда жуда кўп гапларни айтдилар.
-Қўй у хотинингни, сен ҳам бизларга ўхшаб фарзанд ўстиришни хохлайсанми ўзи?
Бу гаплардан қаттиқ жаҳли чиққан эр уйига келди. Аёли ҳам унинг келишини интизорлик билан кутаётган эди. Эр уйига келиши билан умрида бир марта ҳам қўл кўтармаган аёлига қўл кўтариб, қаттиқ дўппослади. Уйдаги шовқинни эшитган қўшнилар келишди. Аёлнинг аҳволини кўрган қўшнилар тез ёрдам чақиришди. Эртаси куни тонгда бўлиб ўтган ишлардан хабар топиб эр аёлини кўриш учун шифоҳонага келди. Аёли маъюс кулимсираб кўзида ёш билан эрига қаради.
- Кеча сиз ишдалигингизда докторга боргандим. Сизга бир янгилик айтиш учун ишдан келишингизни интизорлик билан кутгандим. Кечаги янгилик энди йўқ! Афсус....
Аёл тинмасдан йиғларди...
Баҳром КАРИМОВ
#Мутолаа
Ҳеч қачон бўлмасин дунёда уруш