БАҒРИТОШ

БАҒРИТОШ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

ИЧКАРИДА операция давом этар, ташқарида аёл ва қизи йигитчага умр тилаб илтижо қилишарди. Бирдан эшик очилди-ю, доктор чиқиб беморга қон кераклигини айтди. Она бир зум иккиланиб қолди. Шунда қизалоқ: “Акам билан қон гуруҳингиз бир хил-ку” — деди, лекин аёл қон беришдан бош тортди... Йигитчага қизалоқнинг қонини қуйишди.

“Тошбағр аёл экан”, — ўйларди врач.

“Худбинлик ҳам шунчалик бўладими?” — ҳайрон қоларди ҳамшира.

“Агар дадам бўлганларида...”, — ўксинарди қазалоқ.

Аёл эса бу пайтда ўзини тузалмас дардга маҳкум этиб кетган эрини ичида қарғар, фарзандига Худодан шифо тиларди.

Ичкарида ҳаёт ва ўлим кураши давом этарди.

Гулчеҳра МАТЁҚУБОВА

#Мутолаа:
Дунёдаги энг қисқа ҳикоя

Этикчалар

Гумон

Report Page