КЎНГИЛ ИШИ

КЎНГИЛ ИШИ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

– Стив, севиб қолдим!
– Табриклайман! Сен учун хурсандман, Оливер!
– Раҳмат, дўстим, бироқ бошим қотган.
– Нега?
– Суйганимнинг турмуши бор.
– Оилалими? Боши очиқ хотинлар қуриб кетгандими сенга? Келиб-келиб эрли аёлгаям илакишасанми?
– Шуни айт. Кўнгил иши-да, оғайни, энди нима қилишга ҳайронман?
– Муҳаббатнинг кўзлари кўр, деб шунга айтадилар. Аёл-чи? У сени дейдими?
– Шубҳасиз!
– У ҳолда иккиланишга ҳожат йўқ. Ёринг хоҳиши шундай экан, бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, дўстим. Қандингни ур! Энг яхши йўли суюкли маъшуқангни олиб қоч! Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда, жон куйдирмасанг, жонона қайда?
– Эри-чи?
– Нима эри? От тепкисини от кўтаради, дейдилар. У тушунади ва тақдирга тан беради, оғайни. Начора ҳаётнинг ўзи шафқатсиз! Қачонгача алданиб яшайди шўрлик! Кўргилик ўргилай, кўргилик! Бошга тушганни кўз кўради.
– Эри кўнмаса-чи?
– Унинг бошқа иложи йўқ. Севмаганга суйкалиш бефойдалигини ҳар қандай эркагам тушунади. Бир ёстиққа бош қўйдим, деб энди, бир умр севмаган одам билан яшашга ҳеч ким мажбур эмас. Маслаҳатим: бировнинг хотинини олиб қочганга яраша, суйганингни бахтли қил!
– Бундан ташвишланмасанг ҳам бўлади.
Эртасига каллайи саҳар хотинининг ёнида йўқлигидан безовталаниб уйғонган Стив ёстиқ устидан икки энлик хат топиб олди: “Мени излама, орт­га қайтмайман! Бошқани севиб қолдим...” Бу сўзларни ўқиган Стивнинг кўнглидан нимадир шиғ этиб, ўтиб кетди. У беш йил бирга яшаган жуфти ҳалоли танлаган “бошқа”нинг кимлигинию алданиб яшаган ўша шўрлик ўзи бўлганини англаб етди. 

Эл Жей БАРНЕТТ

#Мутолаа

БАҒРИТОШ

Дунёдаги энг қисқа ҳикоя

Этикчалар

Гумон

Ҳавас

Ёлғизлик

Чекиб олган ҳайдовчи...

ОМАДСИЗЛИК

ҲАҚИҚАТНИ ҚИДИРИБ

2005 йилнинг энг яхши ҳикояси

НАМУНА

Report Page