20-ҲАФТА

20-ҲАФТА

@ginekologim
20-ҳафталик

19-ҳафта 21-ҳафта

  Сиз энди 20 ҳафталик ҳомиладорсиз. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмига хуш келибсиз! Мураккаб йўлнинг ярмини босиб ўтагнингиз ушбу муддатда ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидаги ривожланишлар билан боғлиқ бўлган масалаларга қизиқаётганингизни билиб турибмиз. Марҳамат навбат билан бошлаймиз!

 20-ҳафталик ҳомиланинг ривожланиши

 Аввало, 20 ҳафталик ҳомиланинг вазни ва бўйи қандай эканлигини билиб олайлик.

20 ҳафталик ҳомиланинг вазни 260 гр
20 ҳафталик ҳомиланинг ҳажми 14-16 см

  

20-ҳафталик ҳомиладорлик неча ойлик?

 Сиз ҳомиладорликнинг 5-ойидасиз. 5-ой - бу иккинчи триместрнинг 2-ойидир. Бу сизга бироз эркинлик берадиган давр. Бу сизнинг ҳомиладорлигингизнинг олтин даври бўлиб, дастлабки триместрдаги аломатлар камаяди ва “юк”ингиз ҳам ҳали унча оғирлашмаган.

 

Ҳомиланинг жинсини билмоқчимисиз?

 Агар сиз буни истасангиз, ушбу ҳафтада ўтказилган  ультратовуш текширувидан боланинг жинсини билиб олишингиз мумкин. Жинс ташқи жинсий аъзоларнинг кўриниши билан белгиланади. Гарчи жинсий аъзолар жинсни аниқ кўрсатадиган тарзда ривожланган бўлса ҳам, ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида ҳомиланинг ҳолати ёки ультратовуш аппарати модели туфайли бу боради хато эҳтимоли ҳам йўқ эмаслигини назарга олмоқ керак.

Агар ҳомила қиз бўлса унинг митти бачадони тўлиқ шаклланади ва қин канали ривожлана бошлайди. Агар ўғил бола бўлса, аксинча, ёрғоқлар унинг қорнидан пастга силжийди ва бир неча ой ичида ёрғоқ қопчасига тушади.

Териси, сочлари ва тирноқлари ҳақида нима дейиш мумкин?

 Ушбу ҳафтада унинг териси қалинлашмоқда ва верникс ҳимояси остида қатламлар ҳосил қилади. Бу қатламлар;

Эпидермис (терининг юқори қатлами),

Дермис (терининг 90 фоизини ташкил етадиган ўрта қатлам),

Тери ости безлари (асосан ёғли бўлган остки тери қатлами)

Унинг сочлари ва тирноқлари ривожланишда давом этмоқда. Агар сизда “кичкинтой”ингизни кўриш имконияти бўлганида эди, ушбу ҳафта сиз ингичка қошлари, сочлари анчагина ривожланган оёқчалари билан ўзига мафтун қиладиган “миттигина болача”ни кўра олган бўлардингиз.

 

Бизда қизиқ мақола бор: Канадалик эмбриолог Қуръони-Каримни тан олди

 

20-ҳафталик ҳомиланинг ҳаракатлари

 Ҳомиладорликнинг ўртасида бўлганингиз ушбу муддатда, эҳтимол, ҳомилангизнинг ҳаракатларини ҳис қила бошлаган бўлишингиз мумкин. Чунки ҳомила учун қорнингизда:

Айланиш;

Букилиш;

Тепки ва мушт уриш;

Ҳатто, вақти-вақти билан умбалоқ ошиш учун ҳам бемалол кенг жой бор. Ушбу ҳаракатларни сеза бошлашга жуда яқин келиб қолдингиз. Қачон ҳаракатларини сеза бошлаганингизни қайд этиб қўйинг ва кейинги кўрикда шифокорингизга маълум қилинг.


20 ҳафталик ҳомиланинг УТТ тасвири

   Шифокорингиз томонидан олинган ҳомилангизнинг 19 ҳафталик ультратовуш сурати айнан шундай бўлмаслиги мумкин. Бу сизни хавотирга солмаслиги керак. Ҳомиланинг қориндаги ҳаракатлари ва ҳолатлари ҳар бир аёлда турлича бўлиши мумкин.

 Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида онадаги ўзгаришлар

Бешинчи ойга келиб, ҳомиладорликни тўлиғича ҳис қила бошлайсиз. Қоринингиз катталашишда давом этар экан, энди ҳомилангизнинг ҳаракатларини ҳам сеза оласиз. Рухиятдаги беқарорликлар нисбатан пасайган бўлса ҳам, хаёлпарастлик ва ҳолсизлик ҳолати давом этади.

  Ушбу мақолани ўқидингизми? Ҳомиладорликни энг чиройли тарзда ўтказиш учун тавсиялар

  Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидаги аломатлар

 Бачадонингизда нималар бўлмоқда?

Ушбу ҳафтага қадар бачадон бир маромда ўсмаган бўлсада, ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида бачадоннинг ўлчами энди қориннинг киндик қисмига етган бўлади. Бачадон 20-ҳафтадан бошлаб бир маромда ўсиб боради. Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин бачадон бир ҳафтада 1 сантиметрга ўсиши керак. Масалан, агар 20-ҳафтада бачадон катталиги 20 см бўлса, кейинги текширувда (4 ҳафтадан кейин) 24 см бўлиши керак.

Агар бу ҳафта бачадонингиз ўлчами 28 см бўлса, унда эгизак ҳомиладорликлик экани ёки ҳомиладорлик муддати тўғри ҳисобланмаганлигини аниқлаш лозим бўлиши мумкин. Агар бачадоннинг катталиги 15-16 см бўлса, яхшироқ ультратовуш текширувидан ўтиш керак бўлади. Чунки бунга сабаб бачадон ичида ҳомила ривожланишидаги нуқсон, бошқа муаммолар ёки ҳомиладорликни ҳисоблашда хатолар каби эҳтимоллар бўлиши мумкин.

 Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида қанча вазн олиш керак?

 Ҳафтада ярим килограммдан бу ойнинг охирига келиб ўртача 2 килограмм вазн олган бўлишингиз мумкин. 20-ҳафтанинг охирида илк кундан эътиборан жами тахминан 4,5 килограмм вазн олган бўлишингиз мумкин. Агар сиз қайси триместрда қанча килограмм вазн олиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз, сизга қуйидаги ўртача, қўпол ҳисобдаги жадвални беришимиз мумкин.

 1-триместрда (0-3 ой):     1–3 кг

2-триместрда (3-6 ой):     4−5 кг (илк кундан эътиборан жами 5-8 кг)

3-триместрда (6-9 ой):     5−6 кг (илк кундан эътиборан жами 10-14 кг)

  Агар сиз бир маромда ва аста-секин вазн олсангиз, ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган оғриқ ва асоратларга камроқ дуч келасиз. Ҳомиладорлик пайтида сизнинг оладиган жами вазнингиз 11 килограммдан 14 килограммгача бўлиши мумкин. Аммо вазнингиз ошгани сайин оғриқлар ва теридаги ёриқлар ортиши мумкин ва ташвишларингиз ҳам шунга мос равишда ортганини ҳис қилишингиз мумкин.

Юрак-қон айланиш тизимида нима гап?

Сизнинг қон айланиш тизимингиз кенгайишда давом этмоқда. Шу сабабли, ушбу ой ва кейинги ойда қон босимингиз меъёрдан паст бўлади.

Сизнинг танангиз янада кўпроқ қон ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Агар сиз етарли миқдорда темир моддаси олаётган бўлсангиз, бу кейинчалик танадаги қизил қон таначаларини (эритроцитларни) кўпайтиради. Агар сиз қизил қон танчалари ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун организмнинг кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжини қондирмасангиз, сизда темир танқислиги анемияси пайдо бўлади.

 Ушбу касаллик одатда ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан кейин содир бўлади ва чарчоқ ҳамда ҳолсизлик ҳисси бериш билан бирга сизни турли касалликларга мойил қилади.

  Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда камқонлик (анемия)

 

Қорин мушакларим чўзилиб кетадими?

 «Кичкинтой»ингиз улғайган сайин, қорин мушаклари чўзилиб ва кенгайиб боради.

Мушаклар пастки қовурғалар билан туташган бўлиб тик равишда тос соҳасигача чўзилган. Уларнинг ўрта соҳада ажралиш қисмлари бўлиши мумкин. Сиз бу ажралиш қисмини ётганингизда ва мушакларингизни қисиб бошингизни кўтарганингизда сезасиз. Қоринда шиш бордек туюулади. Сиз бу шишнинг ҳар икки томонида мушакларнинг учини ҳис қилишингиз мумкин. Бу оғриқ бермайди ва ҳомилангизга ҳам зарар келтирмайди. Мушакларингиз орасидаги сиз ҳис қилган бўшлиқ - бу сизнинг бачадонингиз. Бу ерда сиз ҳомиланинг ҳаракатларини осонроқ ҳис қила оласиз.

 

Қизиқарли видео: 15 ҳафталик ҳомиланинг яшаб кета олгани ҳақида

 

Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида нималарга эътибор бериш керак?

Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида жинсий алоқа

Ҳомиладорликнинг иккинчи триместри - жинсий ҳаётингиз учун энг қулай давр. Чунки вақт ўтиб яна бироз вазн ошгач, жинсий алоқа сиз учун қийинлашади. Шундай экан, агар ўзингизни яхши ҳис қилсангиз, бу масалада яна бир ярим ойча имконингиз бор. Шифокорингиз маслаҳати билан ҳомилага безарар бўлган ҳолатларда ушбу муддат ичида жинсий алоқада бўлишингиз мумкин.

Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида қандай ҳолатда яқинлик қилиш борасида ҳам кўп қизиқшади. Сиз чалқанчасига ёки қорин билан ётмайдиган ҳолатларни синаб кўришингиз мумкин. Бунда жуфтингиз ҳам оғирлиги билан уст томонда бўлмаслиги муҳим.  Ухлагандаги ҳолатингиз, яъни ёнбошлаб ётиш ҳолатлари маъқул саналади.

Агар сизда оғриқ, қон кетиш ёки бошқа ҳомиладорлик асоратлари мавжуд бўлса, ҳомиладорлик даврида жинсий муносабатлар борасида шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак. Бундан турмуш ўртоғингиз ҳам хабардор бўлиши лозим.

 Бизда фойдали мақола бор: 2-триместрда қандай овқатланиш керак

 

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 Каналга уланиш учун босинг:👉🏻@ginekologim👈🏻


Report Page