ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ТАРЗДА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

ҲОМИЛАДОРЛИКНИ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ТАРЗДА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

@ginekologim

    Яратган сизни улкан вазифа учун танлади. У сизга сиздан ҳам меҳрибон, кичкинтойингизга ҳам сиздан-да марҳаматлироқ. Аммо ҳомиладорликда , одатда, сиз бу ҳақида унча ўйламайсиз, шундайми?

Гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ кўнгил айниш, ҳожатга тез-тез бориш, бош оғриғи ва бел оғриғи ҳомиладорликни чиройли ҳаёт тажрибаси бўлишдан чалғитади. Аслида ҳақиқат шуки; ҳомиладорликни ҳаётингизда энг эсда қоларли ва самарали ҳаёт тажрибасига айлантириш ёки уни нолиб, йиғлаб-сиқтаб шикоятлар билан ўтказиш ўзингизга боғлиқ.

Қуйида ҳомиладорликни ёқимли ва самарали тажрибага айлантирадиган бир нечта тавсияларни келтириб ўтамиз:

Маслаҳатларга ўтишдан олдин, инсоннинг тўрт жиҳати борлигига эътибор қаратишингизни сўрайман. Бизда руҳий, ҳиссий, ақлий ва жисмоний ўлароқ тўртта асосий эҳтиёжларимизга жавобгар бўлган жиҳатмиз мавужд: руҳ, қалб, ақл ва бадан. Аниқроғи, самарали ва ҳузурли ҳомиладорликдан баҳраманд бўлиш учун ушбу эҳтиёжлар ўзаро мутаносиб бўлиши керак.

 Турмуш тарзига оид тавсиялар

Бажарадиган ҳар ишингизда турмуш ўртоғингизни шерик қилинг. Биргаликда ўрганинг ва бирга ривожланинг. Бу ота боласи билан кейинчалик ҳам мустаҳкам алоқада бўлиши учун унинг ҳомиладорликда фаол рол ўйнаши жиҳатидан ҳам жуда муҳимдир.

Одамлардан қандай шаклда ҳамкорлик кутаётганингизни уларга билдиринг (кайфиятингиз тушишига эътибор бермаслик, сизни янада севинтиришлари ва бошқалар). Руҳиятингизга кўтаринкилик бахш этадиган ва ҳомиладорлик пайтида мулойим бўлишингизга кўмак берадиган ижобий руҳиятдаги инсонлар билан вақт ўтказинг.

Ўзингизга доим фойдали машғулотлар топиб банд бўлишга ҳаракат қилинг. Одатдаги фаол ҳаёт тарзингизни, жуда жиддий зарурат бўлмагунча, давом эттиринг. Қанча кўп банд бўлсангиз, ҳомиладорлик муаммолари ҳақида ташвишланишга камроқ вақтингиз қолади.

Мақсадларга йўналтирилган ҳаёт тарзи яшанг. Умр йўлдошингиз билан кичик мақсадлар қўйинг ва муваффақиятга эришганингиз билан мамнун бўлинг. (бирга китоб ўқинг, бирга жисмоний машқлар қилинг, заковатни чархлайдиган  ўйинлар ўйнанг ва ҳ.к.) Кейин яна бир янги мақсад қўйинг ва шу шаклда мунтазам такрорланг.

 

Рухий эҳтиёжларингизни қондириш учун тавсиялар

Ўз билимларингизни ривожлантиринг. Ҳомиладорлик ва унинг муаммоларини қандай бартараф этиш ҳақида маълумот олиш учун китоблар ёки мақолалар ўқинг, турли дастурларда иштирок этинг ва фойдали семинарларни тингланг. Бу худди шўнғишдан олдин ҳовузнинг чуқурлигини билишга ўхшайди. Сизни кўп машаққатлардан халос қилади.

Тажрибали инсонлар билан гаплашинг (яқин дугонангиз ёки опангиз ҳам бўлиши мумкин). Эҳтимол, сиз уларнинг тажрибасидан фойдаланишни ёки улардан фарқли бажаришни истаган нарсаларни учратарсиз.

Бадбин (пессимист) ва тушкун кайфиятдаги она - бу бадбин ва тушкун бола дегани. Ёдингизда бўлсин, депрессия - бу бузилишнинг рецепти. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, онанинг руҳий тушкунлиги боланинг меъёрий ривожланишини секинлаштиради, унинг хотирасига салбий таъсир қилади ва ақлий ривожланиш борасида ҳам кечикишига сабаб бўлади. Айрича, руҳий тушкун она  боланинг қўрқоқ бўлиб қолишига сабаб бўлади. Кўриб турганингиздек, онанинг тушкунлиги узоқ муддатга таъсир қилади. Сизнинг руҳий ҳолатингиз бевосита фарзандингизнинг руҳий ҳолатига таъсир қилади. Шундай экан, агар сизнинг ҳис-туйғуларингиз тушкун ҳолатда бўлса, дарҳол кучингизни сизни ҳурсанд қиладиган сабабларни топишга сафарбар қилинг. Ижобий фикрлашга одатланинг ва атрофингиздаги одамлардан ижобий фикр юритиш учун ёрдам сўранг.

Стрессни тезда бартараф қилинг. Стресс чақалоқнинг асаб тизимига таъсир қиладиган катехоламин деб номланувчи гормон ишлаб чиқаради.

Фарзандингизга овоз чиқариб китоб ўқинг. Бу аста-секин боланинг келажакдаги ҳаёти учун ўқиш одатини сингдиради. Ушбу одатни шакллантиишда сиз турмуш ўртоғингиз билан ҳамкорлик қилишингизда фойда бор. Баъзида, чақалоққа онаси китоб ўқиса, баъзида отаси бу ишни амалга ошириши мумкин.

Ҳиссий эҳтиёжларни қондириш бўйича тавсиялар

Перинатология (туғруқ олди ва туғруқ) соҳаси тадқиқотчилари онанинг фикрлари ва ҳиссиётларини қориндаги гўдак қандай сезиши орасида айрим алоқалар мавжудлигига ва олти ойликдан то туғруқача чақалоқ онанинг ҳиссиётларини ўзаро боғланган гормонлар орқали ифода  эта олишига ишонадилар.

Ҳомилангиз ўсиб улғайган сайин, у доимий равишда онасидан ахборот олади. Бола ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида товушларга жавоб беради. “Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик”. (Қуръон-Карим, Инсон сураси, 2-оят) Шундай экан, чақалоғингиз билан гаплашинг! “Болам, отанг келаяпти. кел, тайёрланамиз”. “Онанг ҳозир ибодат қилмоқчи, яхши бола бўлгин”. “Кичкинтойим, сен учун овоз чиқариб ўқийман, диққат билан қулоқ сол” каби иборалар билан ростакамига гаплашинг. Улар ташқи дунёда нима бўлаётганини билишади.

Агар сиз унга нима исм қўйишга қарор қилган бўлсангиз, унга исми билан хитоб қилинг. Бу сизнинг ҳиссий алоқаларингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ўзингизга маҳрам бўлган яиқнларингиз билан қучоқлашинг. Бу стрессга қарши бўлган ва ижтимоий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатадиган окситоцин гормони чиқарилишига сабаб бўлади. (Окситоцин севги ва ишқ гормони ўлароқ билинади)

Хаёлингизда бахтли оиланинг тасвирини чизинг ва чақалоғингизни ушбу тасвирга киритинг. Ўзингизни, турмуш ўртоғингизни ва чақалоғингиз туғилиб бўлгандек ва бахтли ҳаёт кечираётгандек, табиат қўйнида, саёҳатда ва ибодатда биргаликда бўлишингизни тасаввур қилинг. Орзу-ниятларингизни янада кенгайтиринг. Ўзингизни худди борлиғингиз билан ҳис этгунингизгача ва ҳар жиҳатдан завқланганингизга қадар тасаввурингизни давом эттиринг.

Меҳр ва шафқат изланг ва уни атрофингиздаги одамлардан олинг.  Ҳомиладор эканлигингизни ва баъзан руҳий тушкунликларингиз туфайли уларни ранжитиб қўйишингиз мумкинлигини, аммо уларнинг сизга кўрсатган раҳм-шафқатлари ва меҳрибонликлари бу муаммоларни енгишда ёрдам беришини эслатиб туринг


Жисмоний эҳтиёжларингизни қондириш учун тавсиялар

Жисмоний эҳтиёжлар ҳомиладорликнинг бутун диққатни жалб қиладиган бир қисмидир. Ва баъзида бу жуда муаммоли ҳолатга олиб келиши мумкин, чунки бизнинг диққатимиз (ва атрофимиздагиларнинг ҳам диққат-эътибор маркази) фақат ҳомиладорликнинг жисмоний томонига қаратилган бўлади, қолган уч турдаги эҳтиёжлар эса эътибордан четда қолади. Жисмоний эҳтиёжлар ҳақида шундоқ ҳам кўп ёзилгани ва кўп билишимиз сабабли фақат қисқача тўхталиб ўтаман.

Бирон озуқавий модданинг етишмаслиги чақалоқнинг ривожланишида баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. Мувозанатланган тарзда овқатланинг.

Барча турдаги қайта ишланган овқатлардан сақланинг. Табиий маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Ширин тарвуз, асал, арпа ва мевалар ҳомиладорлик пайтида ёрдам беради. Хурмо туғилиш асносида кўп ёрдам беради. (Ҳазрати Марям (а.с.) онамизни эсланг.)

Жисмоний машқлар бажаринг. Масалан телефонда севимли китобнинг ёки фойдали дарсининг овозли шаклда тингалаган ҳолда ҳар куни ярим соат пиёда юриш.  Бир ўқ билан икки қуён. (Аммо транспортдан чекка, ёруғ ва бехавотир, имкон бўлса яшиллик бўлган йўлда юришга эътибор беринг). Бундан ташқари, пилатес машқлари ҳам фойда беради, албатта бу борада шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Жисмоний машқларингизни оширинг. Қанча кўп жисмоний ҳаракат қилсангиз, туғишингиз осонлашади. Табиатга яқин бўлинг. Майса устида юринг. Тоза ҳавода нафас олинг. Аллоҳнинг табиатда яратиб қўйган гўзалликлари ҳақида тафаккур қилинг.

Маънавий эҳтиёжларни қондириш учун тавсиялар

Гарчи режасиз бўлган тақдирда ҳам зинҳор ва асло ҳомиладорликдан Аллоҳга шикоят қилиб нолиманг. У режалаштирувчиларнинг энг яхшисидир. (Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳомиладор бўлишидан хафа бўладиган оналарнинг болалари кўпроқ ҳиссий муаммоларга дуч келишади. Сиз болангизнинг ҳиссий жиҳатдан беқарор бўлишини хоҳламайсиз, тўғрими?)

Ибодат хузур-ҳаловат топишнинг ва хотиржам бўлишнинг энг яхши усули саналади.

Ўз овозингиз билан болангизга Қуръон ўқинг. Она қорнидаги 6 ойлик ҳомила онасининг нутқига кўра ўз танасини ҳаракатга келтириши мумкин. Фарзандингизга туғилишидан олдин Аллоҳнинг каломи билан муносабат қуришдан ҳам кўра қандай яхши совға бера олардингиз? Шу билан бир қаторда, улар ҳалол, тақводор ва мулойим ҳамда рухан баркамол бўлишларига умид қилишимиз мумкин, иншааллоҳ. (Замонавий тадқиқотлар, оддий мусиқа туғилмаган чақалоққа таъсир қилишини ва улар туғилганидан кейин ўша мусиқани таний олишларини исботлаган)

Тавба қилинг. Гуноҳларингиз чақалоғингизга салбий таъсир қилишини хоҳламайсиз, албатта. Шундай экан, истиғфор айтишда бардавом бўлинг ва кўп дуо қилинг.

Доимо Роббингиз билан боғланиг. У сизнинг энг яқин, энг вафодор дўстингиз. У билан сўзлашинг. Унга илтижо қилинг. Истиҳора қилинг (яъни иккиланганда бирисини танлашда ўқиладиган дуо: масалан, қайси шифокорга мурожаат қилиш, қайси туғруқхонани танлаш ва ҳ.к. борасида). Ундан бехатар ва енгил туғруқ, тақводор ва солиҳ фарзанд ҳамда оилангиз билан бахтли ҳаёт кечиришни сўранг.

Ҳомиладорликни хайрли шаклда ва охири суюнчи билан тугайдиган тарзда ўткзишингизни чин дилдан тилаб қоламан.

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан https://productivemuslim.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page