ҲОМИЛАДОРЛИКДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК? (2-триместр)

ҲОМИЛАДОРЛИКДА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК? (2-триместр)

@ginekologim

Ҳомиладорликда овқатланиш (1-трместр)

Ҳомиладорлик даврида овқатланиш бўйича тавсиялар триместрга қараб фарқ қилса ҳам, умумий ўлароқ ўхшаш кўринишга эга. Аммо 2-триместрда диққат қилишингиз керак бўлган биринчи масала кам калорияли овқатлардан сақланишдир. Чунки ҳомилангиз тез ўсишни бошламоқда. Агар сиз кам калория истеъмол қилсангиз, қондаги кетон танчалари миқдори ошиши ва ҳомилангиз ақлий ривожланишда пасайишга олиб келиши мумкин. Агар ушбу даврда олинаётган кунлик калория миқдори аввалги даврга нисбатан 300-350 ккал. ортган бўлса, яхши.

Сиз оқсилга бой овқатларни кунига икки маҳал истеъмол қилишингиз керак. Ёғсиз гўшт, тухум, ловия, фасоль, маржумак каби маҳсулотлар оқсилга бойдир.

Фолий кислотани етарли олиш учун кўкатлар, яшил баргли сабзавотлар ва крахмалга бой маҳсулотлар мавжуд. 12-ҳафтадан кейин фолий кислотаси қўшимчаларига эҳтиёж қолмайди, аммо сиз Д витамини қабул қилишни давом эттиришингиз маъқул бўлади. Шу билан бирга, балиқ мойи, лосос балиғи, жигар ва тухум сариғи Д витаминига бой маҳсулотлар саналади.

Бу мақолани ўқидингизми: Ҳомиладорлар овқатланишида 7 та муҳим қоида

Ҳомилангизда суяк ва тишлар ривожланиши учун калций ва Д витамини керак. Мия ривожланиши учун эса − Омега-3. Балиқ мойи ҳафтасига икки мартадан ошмайдиган тарзда бўлса омега-3 эҳтиёжини қондиришга ёрдам беради.


Ушбу даврда сизда камқонлик кузатилиши мумкин. Бу нимани англатади? Бу лаҳм гўшт, товуқ, балиқ, дуккакли донлар, ловия, исмалоқ ва майиз каби темир моддасига бой бўлган таомларни истеъмол қилишингиз керак дегани.

Кунига 5 маҳал оз-оздан мева ва сабзавотлардан истеъмол қилинг. Улар янги узилган ва мавсумий бўлсин.

Ҳар овқатданишда крахмал ва кепак мавжуд бўлган нон, макарон, картошка, гуруч ва донли маҳсулотлар каби мураккаб углеводлардан истеъмол қилинг.

Кунига 2-3 маҳал ёғ улуши паст бўлган сут маҳсулотларини истеъмол қилиш билан калцийга бўлган эҳтиёжингизни қондиришингиз мумкин.

Вазн мувозанатига эришиш жуда муҳим:

Ҳомиладорлик даврида назоратсиз вазн олмаслик учун нима қилиш керак?

Иккинчи триместрда қуйидаги маҳсулот ва ичимликлардан узоқ туришингиз керак:

Пастеризация қилинан маҳсулотлар;

Хом (аччиқ билан) пиширлган  ёки қовурилган гўшт, товуқ ва балиқ.

Уйда овқат тайёрланганда, сиз хом шаклида ейдиган сабзавотларнинг товуқ, балиқ ва бошқа гўшт маҳсулотларига тегинмаслигига аҳамият беринг. Уларни кесганда алоҳида бошқа тахтача ва пичоқ қўлланинг.

Ҳомиладорлик даврида овқатланиш бўйича тавсиялар

Хамир овқатлар ва кондитер пишириқлари овқатланиш таркибига киритилмаслиги керак. Булар фақат кераксиз калория ва ёғларни келтириб чиқаради. Бу ортиқча вазн олишни осонлаштиради.

Кунига кўпи билан 2 г туз олиш керак. Қон босими муаммоси бор-йўқлигидан қатъи назар, ҳеч бир ҳомиладор аёл ортиқча туз истеъмол қилмаслиги керак. Чунки бу даврларда туз шишлар кўпайишига олиб келади. Шунингдек, у преклампсия (қон босими баланд бўлишининг асорати) хавфини оширади.

Шакар инсулинга сезувчанлкини пасайтиради. Ҳомиладорлик диабетига йўлиқиш жиҳатидан ҳам хавфлидир.

Қадоқланган овқатлардан иложи борича қочиш керак.

Ошқозонда муаммо бўлиши кенг тарқалган масала бўлганлиги сабабли аччиқ ва зираворлардан назоратли равишда фойдаланиш керак.

Чой, қаҳва ва кола каби кофеин миқдори юқори бўлган ичимликларни истеъмол қилмаслик керак. Кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш керак, бу борада мева ва сабзавот шарбатлари, айниқса ўзингиз уйда тайёрлаган бўлсангиз, жуда маъқул келади.

Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда нималар таъқиқланади?


Энди 2−триместрдаги ҳафталар бўйича қўшимча тавсиялар:

13 - 16 ҳафта. Ҳомиладорликнинг иккинчи триместрида овқат рациони оқсилларга бой бўлиши лозим. Бундан ташқари, овқатнинг бир кунлик умумий энергетик қувватини ошириш зарур. Агар биринчи триместрда у 2400 - 2700 ккал ни ташкил қилса, иккинчи триместрда бу кўрсаткич 2700 - 2900 ккал га етиши керак.

16 - 24 ҳафта. Ҳомиладорликнинг 6 ойида овқатланиш рациони таркибидаги озуқавий моддалар ҳомиланинг кўриш ва эшитиш аъзолари ривожланиши учун мутаносиб, яъни А витамини ва бетакаротинга бой бўлиши лозим. Бу даврда ушбу моддаларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида карам, сариқ булғори ва сабзи истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. А витамини ёғда эрувчи бўлганлиги сабабли ёғ билан ўзлаштирилишини эътиборга олиш зарур.


Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар ва “Соғлом овқатланиш – саломатлик мезони”(Ш.Каримов таҳрири остида, Тошкент, 2015) китоби асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


 

Report Page