Эмбриолог мутахассис Доктор Кейт Мурнинг эмбрион ҳақидаги мулоҳазалари

Эмбриолог мутахассис Доктор Кейт Мурнинг эмбрион ҳақидаги мулоҳазалари

@ginekologim


Канаданинг Торонто Университети профессори, эмбриолог, анатом, доктор Кейт Мур эмбриология соҳасида дунёда жуда таниқли олим ва кўплаб шу соҳа бўйича дарслик ва китоблар муаллифи.


Арабча алақ сўзи, қотган қон, қуюқ қон деган маънодан ташқари, осилиб турмоқ, чирмашиб олмоқ маъносини ҳам билдиради, худди зулукнинг чирмашиши каби.

Доктор Кейт Мур (Keith Moore) эмбрион дастлабки босқичларда зулуксимон шаклда бўлишидан хабари йўқ эди. Буни текшириб кўриш мақсадида у эмбрионнинг бошланғич пайтдаги ҳолатини ўта кучли микроскоп остида ўрганиб чиқади ва кузатган нарсасини зулукнинг фотосуратлари билан солиштириб кўради, ва бу иккисининг бир-бирига нақадар ўхшаш эканидан ҳайратда қолади!


Баҳонада у Қуръонда келган эмбриология оид хабарлардан илгари билмаган нарсаларини билиб, ўз билимини ошириб олади.

Доктор Кейт Мур Қуръон ва Ҳадисларда келган эмбриологияга оид маълумотлар бўйича саксонга яқин саволга жавоб берар экан, бу маълумотлар эмбриология соҳасидаги сўнгги кашфиётлар билан тамоман мувофиқ келишини таъкидлайди. У айтган эдики: «Агар менга ушбу саволлар ўттиз йил илгари берилганида, илмий маълумотлар камлигидан уларнинг ярмига ҳам жавоб бера олмаган бўлардим».

1981 йилда Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказилган Еттинчи Тиббиёт Анжуманида Доктор Мур қуйидагиларни айтганди: «Инсоннинг ривожланиш жараёни ҳақида Қуръонда келган хабарларга ойдинлик киритишга ўз ҳиссамни қўшганимдан бағоят хурсандман. Эндиликда, бу хабарлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Худо (Аллоҳ)дан келганига шубҳа қилмайман, чунки бу билимларнинг барчаси бир неча асрлардан кейингина инсонлар томонидан кашф этилди. Шу нарса мен учун Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг Расули эканига далил сифатида етарлидир».

2002 йили Wall Street Journal журнали ходими Дениел Голденга ўз илмий фаолияти ҳақида берган интервьюда “Қуръонга шўнғиб кетганимга (берилиб ўрганаётганимга) ўн-ўн бир йиллар бўлиб қолди”, деб таъкидлаб ўтган.


Аввалроқ Доктор Кейт Мур «Инсоннинг Ривожланиши» номли китоб ёзган эди. Қуръондан ўрганган янги маълумотларни ҳам унга киритиб, 1982 йилда китобнинг 3-нашрини тайёрлайди. Ушбу китоб ягона муаллиф томонидан ёзилган энг яхши тиббиёт асари мукофотини қўлга киритган. Бу китоб дунёдаги асосий тилларнинг кўпларига таржима қилинган ва тиббиёт билим юртларида биринчи курсда эмбриология фанидан асосий дарслик сифатида фойдаланиб келинади.

Манба: quran.uz


Каналимизга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5zShYegb37xLAf4A


Report Page