Гулистонда касалликнинг авж олиши — илк бемордан бугунги кунгача бўлган ҳолат (рақамлар)

Гулистонда касалликнинг авж олиши — илк бемордан бугунги кунгача бўлган ҳолат (рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Хабарингиз бор, бугун 7 июль куни каналимиз орқали ёритганимиз Гулистон шаҳрида касаллик ҳолатининг авж олганлиги муносабати билан — шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев шаҳар аҳолисига (видео) мурожаат йўллади.

Шаҳар ҳокими аҳолига мурожаат йўллар экан илк сўзларидаёқ шаҳардаги бугунги беморларнинг ҳолати ҳақида сўз юритди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

"Бугунги кунги пандемия даврида, карантин шароитида Гулистон шаҳрида 23 нафар коронавирусга чалинган ҳамшаҳарларимиз бор. Уларнинг сони кўпайиб бораётганлигига сабаб фуқароларимизнинг карантин қоидаларига риоя қилмаётганлигидадир", - дея сўз бошлаган шаҳар ҳокими.

Шу ўринда Гулистон шаҳридаги аҳоли орасида касалликка чалинишга оид (бизга маълум бўлган ва каналимиз орқали эълон қилинган) ҳолатларни биргаликда таҳлил қилиб кўрамиз:

Гулистон шаҳрида илк бемор аниқлангани тўғрисидаги тахминий хабаримиз каналимиз орқали жорий йилнинг 21 июнь куни эълон қилинган эди. Шундан сўнг, Гулистон шаҳар ҳокимлигининг расмий баёноти 22 июнь куни эълон қилинди. 29 июнь ҳолатига эса шаҳарда 10 нафар беморлар борлиги маълум қилинди. 2 июль кунги ҳолатга кўра эса бу рақамлар яна ошди — 19 нафар беморлар... Хабар бошида маълум қилганимиздек, бугун яъни орадан 5 кун ўтиб, 7 июль ҳолатига эса Гулистонда аҳоли орасида 23 нафар беморлар қайд этилган.

Бу каби фактлар ва рақамларни кўп келтиришимиз мумкин: Гулистондаги кўп қаватли уйлардан бирида касалланиш ҳолати қайд этилгани маълум қилингани ва Сирдарёда аҳоли орасида биринчи касаллик қачон қайд этилгани очиқланганлиги тўғрисида хабарлар...

Хулоса сиздан азизлар — ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг: ниқоб тақинг, заруратсиз кўчага чиқманг, ҳеч ким билан қўл бериб кўришманг, имкон қадар масофадан туриб ишланг!

Report Page