Айтишларича, бугунги Сирдарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолати —  Гулистон шаҳрида қайд этилган

Айтишларича, бугунги Сирдарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолати —  Гулистон шаҳрида қайд этилган

@Sirdaryo
Гулистон шаҳри, 21.06.2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан берилган хабарга таяниб, бугун 21 июнь куни каналимиз орқали ёритилган "Сирдарёда аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилди", - деб номланган хабаримиз юзасидан, каналимиз кузатувчилари томонидан бир қатор хабар ва фикр-мулоҳазалар, ҳамда саволлар келиб тушди.

Келиб тушган хабарлардан бирида шундай дейилади:

"Каналга жойланган хабарингизни ўқидим, айтишларича (тасдиқланмаган хабар) ушбу аҳоли орасида аниқланган касаллик ҳолати Гулистон шаҳридаги эски бозор (халқчил тилидаги "Қўқон бозори", "Курант соати" ёнида) томондаги сотувчида аниқланган. Шу боис, бугун 21 июнь куни эрталабдан ушбу ҳудуд қаттиқ карантин назоратига олинди ва бозор томонга келувчи барча йўллар ёпилмоқда", - дейилади исмини сир сақланишини сўраб хабар йўллаган каналимиз аъзоси.

Ушбу тасдиқланмаган хабар юзасидан вилоят комиссиясининг расмий муносабатини кутиб қоламиз!

Бизни кузатишда давом этинг...

Report Page