Гулистондаги кўп қаватли уйлардан бирида касалланиш ҳолати қайд этилган

Гулистондаги кўп қаватли уйлардан бирида касалланиш ҳолати қайд этилган

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Сирдарё телеканали орқали Гулистон шаҳрида карантин тадбирлари юзасидан рейдлар давом эттирилаётганлигига оид Достон Қаландаров томонидан тайёрланган видеолавҳада журналист Илёс Хожиқулов томонидан сўз боради.

"Гулистон шаҳри, Обод-юрт маҳалласи фуқаролар йиғинидаги 41-кўп қаватли уйда касалланиш ҳолати аниқланган бўлиб, ҳозирда ушбу хонадонларда дезинфекция ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Шунингдек кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларга ҳам уйдан чиқмаслик ҳамда қоидаларга тўлиқ амал қилишлари юзасидан тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Тадбир давомида ушбу қоидаларга эътиборсиз ва беписанд қараётган 10 нафарга яқин фуқароларга нисбатан тегишли тартибда баённома тузилди", - дейди Илёс Хожиқулов.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек - жорий йилнинг 4 июль ҳолатига Сирдарё вилояти бўйича аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллалар кесимида тақдим қилинган эди. Унга кўра, Гулистон шаҳрида Дўстлик қўрғони, Улуғйўл маҳалласида, 3-4-6-мавзеларда, Ўзбекистон шоҳ, О.Хўжаев, А.Навоий, Дониёров кўчаларида коронавирус касаллиги қайд этилганлиги маълум қилинган эди.

Report Page