Сирдарёда аҳоли орасида биринчи касаллик қачон қайд этилгани очиқланди

Сирдарёда аҳоли орасида биринчи касаллик қачон қайд этилгани очиқланди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё телеканали "Юзма-юз" кўрсатувининг 6 июль кунги эфирга берилган навбатдаги сонида бугунги кундаги долзарб мавзу бўлган коронавирус инфекциясининг вилоятимизда тарқалиши ва унинг олдини олишга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида мутахасислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Кўрсатувда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров томонидан вилоятимизда аҳоли орасида илк коронавирус инфекциясини юқтириб олган бемор - жорий йилнинг 28 апрель куни қайд этилганини маълум қилди.

"Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Жўрабек Ҳасанов ўз сўзида маълум қилганидек, бугунги кунда вилоятимизда 80 нафар (аҳоли орасида аниқланган) беморларимиз бўлса, биринчи (аҳоли орасида аниқланган) беморимиз 28 апрель куни қайд этилган.

Албатта, бу ҳаммамизни ташвишга солиши керак: коронавирус бор ва у ён атрофимизда деган хулоса билан яшашимиз керак", - деди Отабек Носиров.

Report Page