Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида маълумот берилди (рақамлар)

Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида маълумот берилди (рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан Sirdaryo xabarlari'га Сирдарё вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят СЭОМ томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар берилди.

Мазкур хабарга кўра, жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб, Сирдарё вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

"Бугунги кунда, вилоятда жами 65 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлиб, шундан 27 нафари соғайган, қолган 38 нафари Тошкент шаҳрида белгиланган даволаш профилактика муассасаларида даволанмоқда", - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, беморларнинг 19 нафари Гулистон шаҳрида, 6 нафари Янгиер шаҳрида, 26 нафари Ховос туманида, 2 нафари Сирдарё туманида, 1 нафари Оқолтин туманида, 1 нафари Гулистон туманида, 5 нафари Сайхунобод туманида қайд этилган.

Беморларни ёшлар кесими бўйича 0-1 ёшгача 1 нафар (1.5%)ни, 1-6 ёшгача 6 нафар, (9.2%)ни, 7-14 ёшгача 7 нафар (10.7%)ни, 15-19 ёшгача 10 нафарни (15.3%)ни, 20-29 ёшгача 17 нафар (26.1%)ни, 30-40 ёшгача 16 нафар (24.6%)ни ва 50-60 ёшгача 8 нафар (12.3%)ни ташкил этади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Вилоятда тадбир бошидан эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган 21781 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган.

Шундан 2020 йил 2 июль ҳолатига вилоятга хорижий давлатлардан ва Тошкент шаҳридан кириб келган ҳамда унинг оила аъзолари жами 2323 нафар фуқаролар тибиий кузатувга олинган бўлиб, шундан 150 нафари шифохонада, махсус муассасада 170 нафар, уй кузатувда 439 нафари (уй кузатувидаги оила аъзолари 1564 нафари ҳам тиббий кузатувга олинган) ташкил этади.

Тиббий кузатувдагиларни 19458 нафари соғломлаштиришга эришилди, улардан 1209 нафари шифохонадан, махсус муассасалардан 1965 нафари, 3123 нафари уй кузатувидагилар (13161 нафар оила аъзолари) тиббий назоратдан чиқарилган.

Жорий йилнинг 15 мартдан 2 июль кунига қадар жами 56904 нафар фуқаролардан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталиква вилоят ОИТСга қарши кураш марказлари қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинди ҳамда тест захираси 28700 та мавжуд. 

Бундан ташқари, вилоят аҳолисига қулайликлар яратиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан берилган 400.млн сўм маблағ ҳисобидан жорий йилнинг 1 июль куни вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида қўшимча тест намуналарни текширишга ҳамда полимерли занжир реакциясини амалга ошириш учун лаборатория ташкил этилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан вилоят аҳолисига мурожаат ҳам йўллаган:

"Ҳурматли вилоят аҳолиси коронавирус пандемияси даврида ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмалик учун бемақсад кўчага чиқманг ва кўчага чиққанда ҳам атрофдагилар билан қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашмасликка ҳаракат қилинг ҳамда энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!"

Report Page