СПЕРМАГРАММА КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЯХШИЛАШ МУМКИН?

СПЕРМАГРАММА КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЯХШИЛАШ МУМКИН?

@ginekologim


Сперма миқдори ва сифатини яхшилаш учун тавсиялар

 

Эркак киши организмида сперматозоидларнинг тўлиқ етилиш жараёни 72−74 кун давом этади. Бу муддат ичида сперма сифатини етарлича ошириш мумкин. Бунинг учун аввало шифокор−мутахассис (андролог, репродуктолог, уролог) тавсияларига қатъий амал қилиш зарур:

1. Соғлом турмуш тарзи олиб боришга ҳаракат қилинг. Спиртли ичимлик ва тамакидан бутунлай воз кечинг. Кўпроқ тоза ҳавода юринг, иложи бўлса совуқ ёки илиқ (иссиқ эмас, иссиқ душ, сауна сперма сифатига салбий таъсир кўрсатади) душ қабул қилинг.

2. Фаол, ҳаракатчан ҳаёт тарзида бўлинг. Кўпроқ пиёда юринг. Иш вақтида ёки машинада кўп ўтириш кичик тос соҳаси қон айланишини бузади.

3. Турли парҳезлардан воз кечинг, лекин ҳаддан ташқари кўп ейишдан ҳам сақланинг. Овқатланиш рациони мувозанатланган бўлиш керак. Таомномага қуйидагиларни киритинг: ёғсиз гўшт, жигар, балиқ, тухум, денгиз маҳсулотлари, сут−қатиқ маҳсулотлари, турли бўтқалар, фасоль (ловия), сабзавотлар, кўкатлар (айниқса петрушка,саримсоқпиёз ва укроп) мевалар (айниқса туршак, киви, хурмо, анжир қоқи, ерёнғоқ, хом яшил ёнғоқ ёки мураббоси)


4. Таркибида таъмни кучайтирувчилар, консервантлар, стабилизаторлар, бўёқлар бўлган озуқаларни истеъмол қилманг.

5. Жинсий муносабатларни мўътадил ва мунтазам олиб боринг. Узоқ муддат сақланиш сперматозоид фаоллигини сусайтиради, аксинча тез−тез шуғулланиш эса етилган сперматозоидлар миқдорини камайтиради.

6. Агар сперма сифатига салбий таъсир қилувчи касалликлар бўлса, уларни вақтида даволатинг, сурункали ҳолга келишига йўл қўйманг.

7. Қаттиқ совуқ олишидан ва қаттиқ иссиқдан сақланинг. Сауна ва иссиқ ҳаммомга боришни имкон қадар камайтиринг, ёки умуман борманг. Сперматогенез (сперма етилиш жараёни) меъёрда кечиши учун ёрғоқ (уруғдон) ҳарорати тананинг асосий ҳароратидан 2 даража паст бўлиши керак.

8. Тор ички кийимлар кийманг. Кўпроқ табиий матодан бўлган кийимлар кийинг.

9. Асабийлашманг, кучли стресслардан сақланинг, хотиржамлик кайфиятида бўлишга ҳаракат қилинг, оғир жисмоний иш ёки машғулотлардан ҳам узоқроқ бўлинг.

10. Турли дори воситаларини (оғриқсизлантирувчи, стероид, антигистамин, антибиотиклар каби) ҳам истеъмол қилмаган маъқул. Агар сизга шундай дорилар тайинланган бўлса шифокор−мутахассис (андролог) билан маслаҳатлашинг.

Мазкур мақолада биз умумий мазмунда спермаграмма кўрсаткичларини ошириш ҳақида ёздик. Аммо сперма сифатига салбий таъсир қилаётган жиддий сабабларни аниқлаш ва вақтида даволаш учун малакали шифокор−мутахассис кўриги ва маслаҳатидан ўтиш зарур бўлади. Шунда у зарур текширувларни ўтказиб, сабабларини аниқлаб тегишли даволаш режасини тузади ва керакли преапарат ва муолажалар орқали фарзандли бўлиш йўлларини очишга ҳаракат қилади.

 

 

Репродуктолог ва ЭКУ мутахасcиси доктор Жихангир ЧАКИЖИ тавсия ва маслаҳатлари асосида

Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА тайёрлади

 

Мавзуга оид бошқа мақолалар:

АЗОСПЕРМИЯ ВА АСПЕРМИЯ ҲАҚИДА

СПЕРМАГРАММА ТАҲЛИЛИ

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

АСТЕНОЗОСПЕРМИЯ НИМА?

НЕКРОСПЕРМИЯ ВА АКИНОСПЕРМИЯ НИМА?

 

МУНДАРИЖАГА ҚАЙТИШ

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page