ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

@ginekologim

 Олигозооспермия – эркак уруғ суюқлигида сперматазоид миқдорининг камайиши билан боғлиқ касаллик бўлиб, статистик маълумотларга кўра эркаклар бепуштлиги сабаблари орасида энг кўп тарқалгани ҳисобланади. Бу ташхис мавжуд бўлган ҳолатда ҳам фарзандлик бўлиш имкони мавжуд бўлади. Кўпгина ҳолатларда олигозоспермиянинг сабабларини бартараф этиш мумкин. 

 

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ ТУРЛАРИ

 Одатда фарзанд кўриш қобилияти бўлган соғлом эркак кишида 1 мл спермада ўртача 50−70 миллиондан кам бўлмаган миқдорда сперматозоид бўлади (баъзи мутахассислар фикрига кўра 15−30 млн). Шунда тухум ҳужайрагача етиб бориб уни уруғлантира оладиган етилган ва ҳаракатчан спрематозоидлар етарли бўлади. Агар эркак киши спермограммаси ана шу миқдор оралиғида чиқса унга нормоозоспермия деб ташхис қўйилади (яъни меъёрда дегани). Агар сперматозоидлар миқдори 15 млн дан кам бўлса, шифокор “олигозооспермиянинг 1−даражаси­­­­­­­” деб ташхис қўяди. Бунда фарзандли бўлиш имконити сақланиб қолади, аммо бу кўрсаткич 60 % га камаяди. Агар 1 мл даги сперматазоидлар миқдори 10 млн дан кам бўлса бу олигозооспермияниннг 2−даражасига далолат қилади. Бунда фарзандли бўлиш эҳтимоли 10 % дан ошмайди (соғлом эркак киши билан қиёслаганда). Агар 1 мл даги сперматазоидлар миқдори 7 мл дан кам бўлса, олишозооспермиянинг 3−даражаси, 3 мл дан кам бўлса, 4−даражаси бошланган бўлади. Бу даражаларда ҳам фарзандли бўлиш эҳтимолари сақланади, аммо 2−3% атрофида бўлади. Шунинг учун бундай вазиятларда кичик эҳтимолга умид қилмасдан, даволаниш курсини ўтган маъқул. Шифокор аввал касаллик сабабини аниқлайди.

   

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

 Жинсий аъзолар касалликлари – яллиғланиш, инфекция ва утрли патологиялар. Уларнинг кўпи ташқи аломатларсиз рўй бериши мумкин. Кўпчилик ҳолатларда дори воситалари билан даволаниш курсини ўташ етарли бўлади ва уруғ суюқлигидаги сперматазоид миқдори тикланади.

Чандиқлар, киста ва бошқа нуқсонлар уруғ каналларнинг ўтказувчанлигини бузиши мумкин. Бунда жарроҳлик амалиёти ўтказиш талаб қилиниши мумкин.

Гормонал мувозанатнинг бузилиши оқибатида ҳам сперматазоидлар миқдори пасайиши мумкин. Бундай вазиятда шифокор гормонлар бузилишидаги сабабларни аниқлаштириб зарур дори воситаларини тайинлайди.

Ирсий касалликлар – яъни турли туғма нуқсонлар сабабли организмда етарли миқдорда сперматазоид ишлаб чиқарилмаётган бўлса, шифокор−мутахассис фарзандли бўлиш учун ЭКУ усулини тавсия этиши мумкин.

Ташқи муҳитнинг таъсири ва нотўғри турмуш тарзи ҳам сперматазоидлар миқдори ва сифатига таъсир кўрсатади. Мисол учун, мунтазам иссиқ ҳароратли муҳитда ишлаш (масалан, тандир ёки ўчоқ олдида), нотўғри овқатланиш, саунага кўп тушиш, спиртли ичимликлар, ўта оғир жисмоний меҳнат, кучли стресслар ва ҳ.к.

 

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ ТАШХИСИ

Ташхис қўйиш учун оддий спермограмма таҳлили топшириш керак. Ташхисни аниқ қўйиш учун одатда бир марта эмас, икки ёки уч марта таҳлил ўтказиш керак бўлади. Ҳар бир текширув ораси икки ҳафтадан кам бўлмаслиги керак. Сперма топширишдан олдин 3−5 кунгача жинсий алоқадан сақланиш, иссиқ ҳаммом ва сауналарга бормаслик ва спиртли ичимликдан узоқ бўлиш керак бўлади.

Тўлиқ спермаграмма таҳлилида сперматозоидларнингнафақат миқдори, балки сифати, етилганлик даражаси, ҳаракатчанлиги, морфологияси ва бошқа парамтерлари ҳам кўрсатилади. Чунки олигосооспремиядан ташқари кўпинча бепуштликка сабаб бўлувчи сабаблар орасида кўп учрайдиган, мисол учун астенозооспермия (уруғлик суюқлигида ҳаракатчан сперматозоидлар миқдорининг камайиши) ёки тератозооспермия (патологик (нуқсонли) сперматозоидлар таркибининг ошиши) ҳам кузатилади. Кўпинча бу сабаблар олдинма−кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

 

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

Ташхис қўйилиб олигозооспермия сабаблари аниқлангандан кейин даволаш курси тайинланади. Баъзи ҳоллатларда пациент учун фақат турмуш тарзни тўғри олиб бориш ва овқатланиш рационни меъёрга келтириш ҳам етарли бўлади. Агар сперматозоидлар миқдорининг камайганлиги касаллик оқибати бўлса, шифокор бу касалликни даволаш чораларини кўради. Даволаш курси тугагандан кейин яна бир спермаграмма таҳлили ўтказилади. Агар сабаб уруғ каналлари ўтказувчанлигининг бузилши бўлса, жарроҳлик амалиёти лозим бўлиши мумкин. Эркаклар бепуштлигини даволашнининг усуллари жуда кўп бўлиб, ҳаммаси асосан эркак организмидаги репродуктив тизимни тиклашга ва соғлом фарзандли бўлиш имкониятини пайдо қилишга қаратилган. Уларни қай бирини қўллашни албатта пациентни бевосита текширган ва унинг касаллик тарихи билан танишган даволовчи шифокор аниқлайди.

 

Репродуктолог ва гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА тайёрлади

 

Мавзуга оид бошқа мақолалар:

АЗОСПЕРМИЯ ВА АСПЕРМИЯ ҲАҚИДА

СПЕРМАГРАММА ТАҲЛИЛИ

 

 МУНДАРИЖАГА ЎТИШ

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page