ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ НИМА?

@ginekologim


Тератозооспермия – бу уруғлик суюқлигининг патологик (нуқсонли) ҳолати бўлиб, унда таркиби ўзгарган (морфологияси бузилган, яъни бошчаси ва думчасида нуқсони бўлган) сперматозоидлар миқдорининг кўплиги кузатилади. Бундай меъёрдан бузилган (аномал) сперматозоидлар тухум ҳужайрани уруғлантиролмайди. Ёки уруғлантирган тақдирда ҳам ҳомила етилишининг бузилишига ва натижада унинг ҳалок бўлишига ёҳуд эрта муддатларда тушиб қолишига олиб келади. Агар спермаграммада нуқсонли сперматозоидлар миқдори кўп экани аниқланса, оилавий жуфтлик фарзандли бўлишни режалаштиришдан олдин, шифокор−мутахассис (репрдуктолог, андролог) кўригидан ўтиб даволаниш курси олиш керак бўлади.

 

ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ САБАЛАРИ

  Тератозооспермиянинг келиб чиқиш сабаблари сперматогенез (сперма етилиши) жараёнига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи салбий омилларга боғлиқ.

Кўпинча булар қуйидагилар бўлади:

−             варикоцеле (ёрғоқ ва уруғ найчалари вена қон томирларининг кенгайиши);

−             жинсий йўл билан юқадиган касалликлар;

−             ирсий нуқсонлар;

−             гормонал мувозанатнинг бузилишлари;

−             заҳарли, юқори ҳароратли ёки радиоактив таъсирли муҳитлар;

−             электромагнит нурланишлар;

−             спиртли ичмиликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли;

−             гиёҳванд моддалар истеъмоли;

−             оғир заҳарланишлар

 

 

ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ ТАШХИСИ

  Бунда ҳам шифокор−мутахассис (репродуктолог ёки андролог) кўригидан сўнг спермаграмма таҳлили ўтказилади. Таҳлил натижасида нуқсонли (кўрсаткичлари меъёрдан четлашган) сперматозоидлар миқдори аниқланади.

Қўшимча сифатида андролог қуйидаги текширувларни ҳам ўтказиши мумкин:

−             Простата ва ёрғоқ аъзоларининг ультратовуш текшируви (УТТ);

−             қондаги гормонлар текшируви;

−             инфекция ва яллиғланиш бор−йўқлигини текширувчи таҳлиллар;

−             генетик мутахассис кўриги ва маслаҳати;

−             қоннинг генететик таҳлили;

 

ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯНИ ДАВОЛАШ

 

Тератозооспермияни даволаш усуллари унинг келиб чиқиш сабабларига боғлиқ равида танланади. Кўпинча асосий келтириб чиқаривчи касаллик бартараф қилинганда, спермаграмма кўрсаткичлари анча яхшиланишига эришилади. Агар барча даволаш усуллари самара бермаса (мисол учун, касалликнинг оғир шакллларида ёки ирсий касалликларда), у ҳолда фақат ёрдамчи репродуктив технологиялар усулларини (ЭКУ, ТЕСА, ИКСИ, ПИКСИ) қўллаб кўриш орқали натижага эришишга ҳаракат қилиб кўрилади.

Асосий даволаш усуллари қуйидагилар:

1. Дорилар, препаратлар ёрдамида даволаш (сперма етилиш жараёнини стимуляция қилиш);

2. Жарроҳлик амалиёти (варикоцеле бўлганда)

3. ТЕСА (ёрғоқ биопсияси – ёрғоқдан спермани микрожарроҳлик йўли билан чиқариб олиш, келгусида уни ЭКУ усулида уруғлантириш учун ишлатиш мақсадида)

4. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЭКУ, ИКСИ − сперматазоидни махсус микроигна ёрдамида тухум ҳужайра ичига киритиб уруғлантириш, ПИКСИ – сперматазооидлар орасидан энг фаолларини танлаб ИКСИ муолажасини ўтказиш).

Даволаниш натижасига қуйидаги омиллар ҳам ижобий таъсир кўрсатади:

зарарли одатларни (спеиртили ичимлик ва тамаки истеъмоли) ташалаш, соғлом турмуш тарзи олиб бориш, зарарли муҳити (ўта иссиқлик, кимёвий зарарли моддалар, электромагнит нурланиш)таъсирларини йўқотиш, меъёрдаги меҳнат ва дам олиш тартиби, тўғри ва меъёрда овқатланиш.

 

Репродуктолог ва ЭКУ мутахасcиси доктор Жихангир ЧАКИЖИ тавсия ва маслаҳатлари асосида

Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА тайёрлади

  Мавзуга оид бошқа мақолалар:

АЗОСПЕРМИЯ ВА АСПЕРМИЯ ҲАҚИДА

СПЕРМАГРАММА ТАҲЛИЛИ

ОЛИГОЗООСПЕРМИЯ НИМА?


МУНДАРИЖАГА ҚАЙТИШ


Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page