29-ҲАФТА

29-ҲАФТА

@ginekologim
29-ҳафталик

 28-ҳафта 30-ҳафта

  Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида сизни нималар кутмоқда? Ҳомилангизнинг ривожланиши қандай? Қани, ўқишни бошлаймиз!

  "Аввало, 29 ҳафталик ҳомиладорлик неча ойлик?" деган савол билан бошлайлик. Сиз ҳозир ҳомиладорлигингизнинг 7-ойидасиз, аниқроғи 6 ой-у 23 кунлик ҳомиладорсиз, бу 3-триместрнинг илк паллаларига тўғри келади.

Ҳомиланинг ривожланиши

Ҳомилангизнинг биринчи табассуми. “Кичкинтой”ингиз бу ҳафта айниқса уйқу пайтида ўзига хос тарзда бироз табассум қила бошлайди.

 Янада кўпроқ ҳиқичоқлар.  Ҳомилангизнинг ҳиқичоқ тортишлари давом этади. Бу сизга енгил, ритмик уришларга ўхшайди ва улар ҳомилани безовта қилмайди.

29-ҳафтада ҳомила бўйи ва вазни

29-ҳафтада ҳомиланинг вазни 1250-1350 гр
29-ҳафтада ҳомиланинг бўйи 37-43 см

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида сизнинг ҳомилангиз суякларида қизил қон таначалари (эритроцитлар) ривожланишда давом этади, аммо барибир эластикликлигини сақлаб қолади. Ушбу эластиклик туғилгандан кейин ҳам кузатилади.

Ҳомилангиз ўпкаси ривожланишда давом этаверади, бошқа ҳафталарга қараганда бу ҳафта ўпкадаги бронх альвеолалари миқдори кўпаяди.

29 ҳафталик ҳомиланинг УТТ доплер тасвирида “кичкинтой” бармоғини сўраётгании ҳам кузатиш мумкин.

Хўш, 29 ҳафталик ҳомила туғилиб қолса яшаб кетадими? Ушбу ҳафтада туғилган чақалоқ баъзи тиббий муолажаларга муҳтож бўлишига қарамай, муаммосиз яшаб кетиши мумкин. Албатта бу ҳомила ҳолати ва тиббий имкониятга боғлиқ.

Энди 29 ҳафталик ҳомила қоринда қай ҳолатда бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берадиган бўлсак, ушбу ҳафталарда ҳомилангиз боши пастга ўгирила бошлайди. Aгар у ҳали ҳам боши тепа ҳолатда бўлса, ташвишланманг, туғруққа яқин ўзи тескари ҳолатни эгаллайди.

 

Ҳомиланинг ҳаракатлари

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида ҳомиланинг ҳаракатлари қандай бўлади? Ҳомиланинг вазни ошгани сайин қориндаги бўш жой камаяди, шунинг учун унинг тепинишлари илгаригидек қаттиқ бўлмайди.

Ўпкасининг ривожланиши учун ҳомила нафас олиш ҳаракатларини давом эттиради. Ушбу ҳаракатларни 29 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвирида кўришингиз мумкин. Унинг суяклари бир миқдор қаттиқлашгани сабабли УТТда янада ёрқинроқ кўринади.

 

29 ҳафталик ҳомиланинг УТТ тасвири

 Ҳар бир 29 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвири айнан шундай бўлиши шарт эмас. Шунинг учун, ультратовуш текширувидаги фарқлар борасида ташвишланманг, бачадонда ҳомиланинг турли хил ҳолат ва ҳаракатларда бўлиши одатий ҳолдир. Ҳомилангизнинг аҳволи тўғрисида батафсил маълумотни шифокорингиз бериши мумкин.

 

29-ҳафтада бўлғуси онадаги ўзгаришлар

29 ҳафталик ҳомиладорлик тасвиридан ҳам кўришингиз мумкинки, энди бачадон қорин бўшлиғининг катта қисмини эгалламоқда.

Ҳомиланинг ўсиши билан унинг ички аъзолари жойлашувида ўзгаришлар бўлади, аммо бачадонингиздаги мушаклар ички аъзоларига зарар етказишга йўл қўймайдиган даражада бақувват.

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасидан бошлаб сочларингиз қалин ва тўлароқ бўлиши мумкин. Соч тўкилишлари бола туғилгандан кейин бошланади. Ҳатто бир неча ой давомида сезиларли даражада камайиши мумкин, аммо кейин у нормал ҳолатга қайтади.

 

29-ҳафтада қандай овқатланиш керак?

Овқатланишни оз-оздан ва тез-тез тарзида тартиблашингиз мумкин. Кам порциядан аммо тез-тез (қисқа оралиқлар билан) тановвул қилиш ўсаётган ҳомилани доимий озуқа билан таъминлайди.

Ёнингизда доим фойдали озиқлантирувчи тамаддилар бўлса яхши бўлади. Майиз, олхўри қоқи, туршак, анжир қоқи каби қуритилган мевалар ва бодом, ёнғоқ, ерёнғоқ кабиларни енгил тамадди сифатида истеъмол қилишингиз мумкин.

Ушбу даврда aйниқса кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилишингиз керак.

 

Бу мақолани ўқидингизми: Ҳомиладорлик даврида фойдали маҳсулотлар: ҳомила яхши ривожланиши учун нималар ейиш керак?

 

29-ҳафтада кузатиладиган айрим aломатлар ва шикоятлар

  Бачадон қисқаришларининг ортиши.  29-ҳафтада бачадон қисқаришлари кўпайиши мумкин. Бачадон бундай ёлғон тўлғоқлар билан туғилиш жараёнига тайёргарлигини давом эттираётган бўлиши мумкин. Шуни ёдда тутингки, ёлғончи тўлғоқ тартибсиз бўлади, ҳақиқий тўлғоқлар эса аста-секин маълум оралиқлар билан кучайиб ва узайиб боради ҳамда уларнинг оралиқлари борган сари қисқариб боради.

Пешобнинг ортиши. Бу 29-ҳафтада ҳомиладорликнинг энг кўп безовта қиладиган шикоятларидан бири саналади. Ўсиб бораётган бачадонингиз сийдик қопчасини босишда давом этаётганлиги сабабли, айниқса кулганда, йўталганда, аксирганда ҳам пешоб чиқиши кузатилиши мумкин.

Уйқунинг қийинлашиши.  Қон айланишининг ортиши туфайли эрталаб уйғонганингизда юзингиз ва кўзларингиз шишганлигини сезишингиз мумкин.

Жинсий истаксизлик.  Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасидан бошлаб жинсий майл яна пасайишни бошлаши ва жинсий истаксизлик пайдо бўлиши мумкин. Бунга сизнинг ўсаётган бачадонингиз ва оғриқларингиз сабаб бўлиши мумкин.

Ажралма. Ҳомиладорликнинг  29-ҳафтасида ажралма келиш кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Ажрлама бадбўй ҳидли, яшил рангда ва қуюқ бўлмаса муаммо эмас. Мабодо ажралмада шундай хусусиятлар мавжуд бўлса, албатта шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак.

 

Сизни қизиқтирса ўқинг: Ҳомиладорликда стресс ва ундан қандай халос бўлиш мумкин ?

 

Эътибор қилишингиз керак бўлган жиҳатлар!

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасига келиб умумий ўлароқ қанча вазн олган бўлишингиз кераклиги ҳақида маълумот берайлик. Сизнинг вазнингиз илк даврдан бошлаб 8.55 - 11.25 кг оралиғида ортган бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасини якунлаган бўлғуси она учун энг маъқул ётиш ҳолати - ёнбошлаб ва тиззаларни букиб, улар орасига ёстиқ қўйиб ётишдир. Шунингдек, ёстиқни орқангизга ёки ошқозон остига қўйишингиз ҳам мумкин.

 

Жинсий истаксизлик кўп учраб турса-да, айрим жуфтликлар учун бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Aгар соғлиғингизда муаммо бўлмаса, яқинлик қилишингиз мумкин. Бироқ яқинлик ҳолатларини тўғри танлаш керак.

Ушбу ҳафтада қилинадиган ишлар рўйхати

Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида калций ва калийга бой маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Ҳомиладорлик тўлғоқларини енгиллаштириш ва осон туғруқ учун фойдали бўлган жисмоний машқларни бажаринг .

Aгар сизнинг ишингиз бўлса, ҳомиладорлик таътилини режалаштиришни бошлашингиз мумкин.

   

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page