28-ҲАФТА

28-ҲАФТА

@ginekologim
28 -ҳафталик

 

27-ҳафта 29-ҳафта

  Учинчи ва охирги триместрга хуш келибсиз! Сиз ҳомиладорликнинг учдан икки қисмининг ёқимли ва ташвишли кунларини ортда қолдирдингиз. Хўш, энди ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида нималар бўлади? Ҳомиланинг 28-ҳафтадаги ривожланиши ҳақида нима дейиш мумкин? Шу каби саволларга албатта жавоблар мавжуд. Охирги триместрда сизни нима кутаётгани билан танишинг!

 

28-ҳафтада ҳомиланинг вазни ва бўйи

 28 ҳафталик ҳомиланинг вазни – 1100-1300 г
28 ҳафталик ҳомиланинг бўйи – 35-40 см

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ҳомиланинг вазни одатда 1100-1300 грамм атрофида бўлиши айтилса-да, ҳар бир ҳомила турлича ўсиши мумкин. Бу рақамлар ўртача миқдор, ҳомилангизнинг вазни бу миқдордан оз ёки кўп бўлиши муаммога ишора қилмайди. Муҳими шифокорингизнинг ҳомила ўсиш графигида бирор муаммони кузатмаганидир.

Бу вақтгача ҳомиланинг ривожланаётган мия юзаси текис эди. Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан ўтиб миянинг юзасида характерли бўртмалар ва чуқурликлар ҳосил бўлади. Бундан ташқари, мия тўқималарининг миқдори ҳам ортади.

Ушбу ҳафтада ҳам у тери остида ёғ тўплашда давом этади. Шу тарзда, у энди аввалгидек нимжон кўринмайди ва бироз семиришни бошлайди.

Унинг қошлари ва кирпиклари шаклланган ва энди у митти кўзларини пирпиратиши мумкин. Яъни бу ҳафтанинг жозибадор томони кўзини пирпиратишидир! Бунга йўталиш, бармоғини эмиш, ҳиқичоқ ва нафас олиш ҳаракатлари ҳам қўшилади.

Энди у тартибли равишда ухлайди ва уйғонади. Aммо унинг уйқуси янги туғилган чақалоқникига ўхшамайди. У ҳар сафарида 20-30 дақиқа ухлайди.

 

28 ҳафталик ҳомиланинг УТТ тасвири

Ҳар бир 28 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвири айнан шундай бўлиши шарт эмас. Шунинг учун, ультратовуш текширувидаги фарқлар борасида ташвишланманг, бачадонда ҳомиланинг турли хил ҳолат ва ҳаракатларда бўлиши одатий ҳолдир.

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ҳомила ҳаракатлари

28-ҳафтада ҳомиланинг ҳаракатлари ўтирган ёки ётган пайтингизда кўпроқ сезилади. Ушбу ҳафтадан сўнг, ҳомила ҳаракатларини кунига икки марта, эрталаб ва кечқурун бир мартадан текшириш тўғри бўлиши мумкин.

Хўш, 28 ҳафталик ҳомила она қорнида қандай ҳолатда бўлади? Ушбу даврларда кўпчиликнинг ҳомила ҳолати ҳақида сўрашлари одатий ҳолдир. Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида, қорин бўшлиғига тегиниб, ҳомиланинг ҳолатини тахмин қилиш имконсиз. Ҳомиладорлик даврида ҳомила ўз ҳолатини ўзгартириб туради. Охирги триместрда бошқа ҳолатларга қараганда боши пастда бўлиши эҳтимоли юқори, аммо энг аниқ маълумотни ультратовуш текширувида шифокор айтиши мумкин.

 

28 ҳафталик ҳомиладор неча ойлик?

Кўпчилик ҳар ҳафта берадиган ўша муҳим саволдан бошлайлик: 28 ҳафталик ҳомиладор неча ойлик? Сиз энди ҳомиладорлигингизнинг 7-ойига кирдингиз. Ойлик ҳисоб-китобга кўра туғруққа атиги 3 ой қолди.

Aммо шифокорлар ҳомиладорликни ҳафтага кўра ҳисоблашади. Aгар биз ушбу ҳафтани ҳисобламасак ва ҳомилангиз 40-ҳафта туғилади деб тахмин қилсак сизда яна 12 ҳафта бор. Aлбатта, ҳомиланинг қайси ҳафтада туғилишини Аллоҳ билади. Бу ҳақида ортиқча ўйламасдан, келинг, ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида она ва ҳомиладаги ўзгаришларга ўтамиз!

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида онадаги ўзгаришлар

Энди сизнинг бачадонингиз киндикдан анча юқорида жойлашган. Баъзида бу ўсиш секин сезилади, баъзида бу жуда тез содир бўлгандай туюлиши мумкин. Ҳатто бир кечада!

Бачадон киндик қисмидан тахминан 8 см баландликда бўлади. Aгар қов суяги учидан ҳисобласак бачадоннинг тепасигача деярли 28 см.

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида онанинг вазни қанча бўлиши керак?

Ҳомиладорлик даврида вазн ортиши ҳар бир паллада, ҳатто ҳар ҳафта қизиқиладиган мавзу. Эҳтимол, “мен меъёрдаги вазн оралиғидаманми, ортиқча вазн олдимми ёки озроқми”, деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин.


Aгар сиз ҳомиладорликни меъёрдаги вазнда бошлаган бўлсангиз, 11 дан 14 килограммгача вазн олиш жуда яхши. 28-ҳафтада вазн тахминан 500-700 граммга ортиши кузатилади. Сиз ҳозиргача жами 7.7-10.8 килограммгача вазнга оғирлашган бўлишингиз мумкин.

  Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида овқатланиш

Ушбу босқичда қандай озиқ-овқатларни истеъмол қилишингиз ва қайси овқатларни таомномангиздан чиқариб ташлашингиз кераклиги ҳақида ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Шифокорингиз сизга кунлик истеъмол миқдори билан бирга бу ҳақида энг аниқ маълумотларни беради. Чунки гарчи таркибида A, B, C E каби витаминлар бўлганлиги сабабли баъзи маҳсулотлар фойдали бўлса-да, ортиқча истеъмол қилиш зарарли бўлиши мумкин. Сиз истеъмол қилишингиз керак бўлган соғлиққа фойдали маҳсулотлар ва уларнинг кунлик миқдорлари ҳақида кичик тавсиялар:

Тўқ яшил ёки тўқ сариқ рангли мева ва сабзавотлар (1 порция),

C витаминига бой мевалар ва сабзавотлар (2 порция),

Бошқа мева ва сабзавотлар (2 порция),

Кепкали донли нон ва маҳсулотлари (4 порция),

Сут ва сут маҳсулотлари (4 порция),

Лаҳм гўшт, парранда гўшти, тухум, балиқ каби оқсил манбалари (2 порция),

Қуруқ ловия ва нўхат, данаклар ва ёнғоқлар (2 порция).

Яна шуни ўқидингизми: Ҳомиладорликда қандай овқатланиш керак? (3-триместр)

  Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида онадаги шикоятлар

  Ушбу даврда ҳомила ва бачадон оғирлашиб бориши билан мушак оғриқлари, бел оғриғи, нафас сиқилиши, жиғилдон қайнаши, агар илгаридан бор бўлса варикоз ва бавосир каби шикоятлар аста-секин ортиши ва туғруққача давом этиши мумкин. Сизда кузатилиши мумкин бўлган баъзи муаммолар:

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида қорин оғриғи

Бачадон киндик ва кўкрак қафаси орасидаги масофанинг ўртасигача кенгаяди. Вақт ўтиши билан у қов суяги ва кўкрак қафаси орасидаги бутун майдонни қоплайди. Қорин бўшлиғида сезиладиган оғриқ, эҳтимол бачадоннинг катталашиши ва оғирлиги туфайли юзага келади. Шунга қарамай, шикоятларингизни шифокорингизга албатта айтишингиз керак.

 

Батафсил қорин оғриғи ҳақида бу ерда: Ҳомиладорликда нима учун қорин оғрийди?

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида қон кетиши

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида қиндан қонли ажралма келиши плацента (йўлдош таркибига кирувчи ҳомила пардаси) билан боғлиқ муаммоларга далолат қилиши мумкин. Плацента кўчишида у бачадон шиллиқ қаватидан ажрала бошлайди. Бундай ҳолатда, одатда бачадоннинг юқори қисмида жойлашган плацента бачадон бўйнини тўсиб қўяди. Плацентанинг ҳомиладан олдинроқ жойлашуви (предлежание палценты - placenta previa)  муаммосининг асосий аломати учинчи триместр бошида пайдо бўлган оғриқсиз тразда қиндан келадиган қонли ажралмалардир.

Плацентанинг ҳомиладан олдинроқ жойлашуви

Плацентанинг ҳомиладан олдинроқ жойлашувида  келадиган қон қип-қизил рангда бўлади. Қонаш озроқ ҳам бўлиши мумкин, аммо одатда кўпроқ келади. У тўхташи мумкин, лекин бир неча кундан ёки ҳафтадан кейин яна бошланади. Aгар кўп қон кетиш билан бирга оғриқ ва безовталик бўлса, иложи борича тезроқ шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Бу шошилинч шифокор кўригини талаб қиладиган вазият бўлиши мумкин.

 

Ушбу мақолани ўқидингизми: Ҳомиладорликда стресс ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида жиғилдон қайнаши

Овқат ҳазм қилиш тизимида озуқанинг ҳаракатланиши ҳали ҳам суст. Катталашган бачадон ичакларга босим ўтказишда давом этмоқда. Натижада, жиғилдон қайнаши ёки ич қотиши давом этиши мумкин.

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида кўнгил айниши

Иккинчи триместр охирида кўнгил айниши тўхташи керак. Бироқ, ҳар бир бўлғуси онада вазият бир хил бўлмаслиги мумкин. Aгар ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасига қарамай, кўнгил айниш ҳали ҳам давом этаётган бўлса, нонуштани эртароқ қилинг. Кўп миқдорда сув ичинг, занжабил истеъмол қилинг ва стрессдан узоқ туринг. Энг муҳими, ўзингизни кузатинг, танангиз хусусиятларини яхши таниб олиш жуда муҳимдир.

 

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида нафас сиқиши

Ушбу ойда прогестерон гормони фаоллашиши билан ўпка ҳажми кенгайишда давом этади. Нафас олишдаги бундай ўзгариш қонингизнинг одатдагидан кўпроқ кислород олишига ва карбонат ангидридни чиқаришга имкон беради.

Натижада нафас олишингиз тезлашиши ва сизда нафас сиқилиши кузталиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида нафас олиш машқлари кўплаб шикоятларни, шу жумладан нафас сиқилишини ҳам камайтиради ва туғруқни енгиллаштиради.

   Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

  КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page