27-ҲАФТА

27-ҲАФТА

@ginekologim
27-ҳафталик

 26-ҳафта 28-ҳафта

  Ҳомиладорликнинг олтин даври - иккинчи триместр тугади. Сиз бироз қийинроқ ва бироз машаққатлироқ даврга қараб кетмоқдасиз. Aммо яхши янгилик, туғруққа янада камроқ вақт қолди. Ҳомиладорликнинг 27 ҳафталигида нималар бўлади? 27 ҳафталик ҳомиланинг ривожланиши қандай? Билганларимизни ёздик, қани ўқишни бошлаймиз!

 27-ҳафтада ҳомиладорлик ва ҳомиланинг ривожлантиши

27-ҳафтада ҳомиланинг вазни ва бўйи

Хушхабар! “Кичкинтой”ингизни энди бошидан думбасигача эмас, сочидан тирноғигача ўлчаш мумкин. 27 ҳафталик ҳомиланинг вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотларни қуйидаги жадвалимиздан кўришингиз мумкин.

 

27 ҳафталик ҳомиланинг вазни – 1000 г
27 ҳафталик ҳомиланинг бўйи − 40 см

 

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида ҳомила вазни 1 кг дан сал каттароқ бўлиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасигача ҳомиланинг оғзида туғилганлагидан  кўра кўпроқ таъм олиш нервлари бўлади. Бу шуни англатадики, амниотик суюқлик орқали ҳомила сиз нима истеъмол қилаётганингизни танибгина қолмай, балки унга ўзича “муносабат” билдириши ҳам мумкин. Масалан, баъзи ҳомила аччиқ овқатларга ҳиқичоқ билан жавоб беришади. Ёки улар зиравор еганингизди тепки билан қаршилик бериши мумкин.

Унинг ўпкаси, жигари ва иммун тизими ҳали тўлиқ етилмаган бўлса-да, бунга жуда оз қолди.

27-ҳафтада туғилган чақалоқларнинг тирик қолиш эҳтимоли тахминан 85% ни ташкил қилади.

 

27 ҳафталик ҳомиладор неча ойлик ҳисобланади?

27 ҳафталик ҳомиладор аёл 6 ойлигини тўлдириш арафасида бўлади. Шундай қилиб, ушбу ҳафтанинг охирига келиб сиз 27 ҳафта, 6 ой ва 2 триместерни ортда қолдирган бўласиз.

 

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида ҳомила ҳаракатлари

Бўлғуси оналар кўпинча ҳомиланинг ҳаракатланиши қанчалик тез-тез қайтарилишини сўрашади. Aгар ҳомила кўп ҳаракат қилса ёки ҳаракатлари секинлашса хавотирли нарса бормикан дея билмоқчи бўлиб безоватланадилар. Ушбу даврда ҳомилангиз ҳаракатларининг интенсивлиги ўзгариши мумкин. “Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида ҳомила ҳаракатлари камайиши одатий ҳолатми?” деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин.

Ҳомила доимо ҳаракат қилмайди. Худди биз куннинг бир неча соатини дам олиш ва ухлаш учун айирганимиз сингари, у ҳам кунларини бир маромда ўтказади. Фаол бўлганингизда у тинчланади, тинчланганингизда у фаол бўлади.

Ҳомиладорлик муддати ортиб борган сайин ҳомиланинг ҳаракати ва уйқуси тартибга келиб қолади. 1-3 соат давомида ҳаракатчанликни ошириш ёки камайтириш даврлари бўлади. Aммо одатдагидан ўзгача турғунлик ва ҳаракатсизлик бўлса, ёки ҳомилангиз шу пайтгача одатланганидек фаол бўлмаса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Aгар сиз “27 ҳафталик ҳомиладорман, ҳомила жуда фаол” десангиз бунда ажабланадиган нарса йўқ. Чунки ҳомиланинг энг фаол вақти 27-32 ҳафталар орасида бўлади. Энди муштлаш ва тепиш учун унинг танаси катталашган ва ҳаракатланиши учун ҳали ҳам етарли жой бор.

 

Ушбу саволни жавоби қизиқтирса эшитинг: Ҳомиладорман. 3-триместр. Ҳомила қимирлашини кам сезаман лекин ҳар замонда қимирлаб индамий ётади бу табий ҳолми ё жинсига боғлиқми?

 

27 ҳафталик ҳомиланинг УТТ тасвири


  Ҳар бир 27 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвири айнан шундай бўлиши шарт эмас. Шунинг учун, ультратовуш текширувидаги фарқлар борасида ташвишланманг, бачадонда ҳомиланинг турли хил ҳолат ва ҳаракатларда бўлиши одатий ҳолдир.

 

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида онадаги ўзгаришлар

Бачадонингиз киндикидан тахминан 7 см баландликда ва қов суяги учидан бачадоннинг тепасигача 27 см атрофида бўлади.

Прогестерон гормони фаоллашиши билан, бу ой ўпка сиғимингиз кенгайишда давом этмоқда. Нафас олишнинг бундай ўзгариши қоннинг одатдагидан кўпроқ кислород олишига ва карбонат ангидридни чиқаришга имкон беради. Натижада сиз одатдагидан тез-тез нафас олишингиз мумкин ва озгина бўлса ҳам нафас сиқилши кузатилиш мумкин. Ҳомиладорлик даврида нафас олиш машқлари сизни нафас сиқилиши ва бошқа кўплаб муаммолардан халос қилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими орқали истеъмол қилганларингизнинг ҳаракатланиши ҳали ҳам суст ва катталашган бачадон ичакларга босим ўтказишда давом этмоқда. Натижада сиз жиғилдон қайнаши ёки ич қотишидан қийнлаишда давом этаётган бўлишингиз мумкин.

Қиндан ажралма келиши ортиши мумкин. Aгар у ҳидсиз ёки бироз ҳидли юпқа ва оқ рангда бўлса ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ.

 

Ушбу савол қизиқтирса ўқинг: Ҳомиладорликда буйрак оғриғи хавфли эмасми?

 

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида қанча вазн олиш керак?

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида онанинг вазни идеал даражада бўлиши учун 500 граммга ортиши мақсадга мувофиқдир. Сиз олган вазннинг аксарияти ёғ бирикмасидан эмас; ҳомила вазнининг ортиши, ўсаётган плацента ва ортаётган амниотик суюқлик билан бирга тўқималарда суюқлик бирикишидан шаклланади.

 

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасидаги овқатланиш: A, B, E витаминлари муҳим!

A, B ва E ҳомиладорлик даврида истеъмол қилиш керак бўлган энг муҳим витаминлардир. Aммо уларнинг барчасини тўлиқ меъёрда олиш учун сиз шифокор томонидан тавсия этилган кунлик истеъмол миқдорига риоя қилишингиз керак. Етарли даражада олмаслик қандай зарарли бўлса, витаминларни ортиқча истеъмол қилиш ҳам шундай хавотирли бўлиши мумкин. Ҳомиладор бўлганингизда, албатта, бирон бир дори-дармон ёки махсус бирор егулик истеъмол қилиш борасида албатта шифокорингиз билан маслаҳат қилишингиз керак. Келинг, ушбу уч витаминнинг ҳар бири ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:

A витамини: Ушбу витамин инсон насл қолдириши учун жуда муҳимдир. У иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. A витамини сут, тухум сариғи, сариёғ, кўкатлар, цитрус мевалар, ўрик, брокколи, мовий карам, сабзи, шафтоли, исмалоқ, картошка, қовоқ ва майда (брюссель) карам каби озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Ҳомиладорлик даврида A витаминига бой мазкур озуқалар истеъмол қилиниши мумкин. A витамини етишмовчилигида иммунитет заифлашади. Иммунитет заифлашганда, турли юқумли касалликлар хавфи ортиши мумкин. A витамини ҳомиладорлик даврида бачадонда эмбрионнинг ривожланиши учун муҳим витамин бўлганлиги сабабли, унинг етишмовчилигида эмбрион ривожланишида муаммолар юзага келиш эҳтимоли бўлиши мумкин.

 

Ушбу савол қизиқтирса эшитинг: Ҳомиланинг оёқ-қўли яхши ривожланмай кейин нобуд бўлишига нима сабаб бўлади?

 

B витамини: B витаминлари, жумладан B6, B9 (фолий кислотаси) ва B12 ҳомиладорлик даврида муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳомила асаб томирларининг ривожланишига ва қон ҳужайраларининг шаклланишига таъсир қилади. Aгар шифокор томонидан тавсия этилган B12 миқдорини қабул қилмасангиз, анемия юзага келиши мумкин. B витаминлари учун энг яхши озиқ-овқат манбалари: сут, тухум, банан, картошка, ошқовоқ, авакадо ва девзира гуруч.


E витамини: Бу витамин ёғларнинг модда алмашинувига киришиши ва мушаклар ҳамда эритроцит ҳужайраларининг шаклланишига ёрдам бергани учун муҳим аҳамиятга эга. Aгар сиз гўшт истеъмол қилсангиз, одатда етарли миқдорда E витамини олишингиз мумкин. Ушбу витаминга бой бўлган бошқа маҳсулотлар – зайтун ёғи, буғдой дони, исмалоқ ва қуритилган мевалар.

 

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page