ҲОМИЛАДОРЛИКДА НИМА УЧУН ҚОРИН ОҒРИЙДИ?

ҲОМИЛАДОРЛИКДА НИМА УЧУН ҚОРИН ОҒРИЙДИ?

@ginekologim

Ҳомиладорлик даврида қорин оғриши энг кўп учрайдиган, аммо зарарсиз деб билинувчи ҳолатлардан биридир. Қуйида нима учун ҳомиладор аёлларда қорин оғриши, қориннинг қаттиқ бўлиши ва хатарли қорин оғриқлари ҳақидаги барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Ҳомиладорликда қорин оғриши меъёрий ҳолми?

Аёл организми танадаги ҳомиланинг соғлом ўсиши учун барча ўзгаришларга мослашишга ҳаракат қилади. Қон оқимининг ортиши ва бачадон пардаларининг кенгайиши натижасида худди ҳайз кўриш бўлаётгандек қорин оғриши мумкин. Хусусан, ҳомиладорликнинг илк даврларида кўп кузатилувчи бундай ҳолатларга табиий ҳол сифатида қаралади. Аммо енгил оғриқлар билан бирга қиндан қон кетиши, бош айланиши, кўнгил айниши, қалтираш ва яна шунга ўхшаш ҳолатлар юз берса, бу жиддий эътибор қилиниши лозимлигидан даракдир. Бунда бепарволик ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

Оғриқларнинг дам олингандан сўнг озайиши енгил қорин оғриғи ўлароқ одатий ҳол сифатида қаралади.

Ҳомиладорликда нима учун қорин оғрийди?

Ҳомиладорлик даврида қорин оғриши деярли кўпчиликда кузатиладиган ҳолат. Шунинг учун қорин ҳам оғрийдими, демаслик керак. Чунки бачадоннинг катталашиши натижасида энг кўп кузатилган аломатлардан бири бу қорин оғриғидир. Қуйида қорин оғришига сабаб бўлувчи ҳолатларни келтирамиз:

- имплантацион қон кетиши (ҳомила бачадонга бириикиш асносидаги қон кетиш);

-  қорин дам бўлишиш;

- қабзият;

- ҳазм қилиш муаммолари;

- Брекстон Хикс (Braxton Hicks) деб номланувчи мушак тортишиши (сохта “туғруқолди дардлари” ҳам дейилади) ,

- бачадонни тутиб турувчи бойламларнинг таранглашиши,

- стресс,

- туғруқолди санчиқлари каби сабаблар қорин оғриғини келтириб чиқариши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, ҳомиладорликдаги қорин оғришлари жиддийроқ ҳолатларга ишора қилаётган бўлиши ҳам мумкин.

Масалан:

- инфекциялар;

- ҳомила тушиши;

- эрта туғруқ;

- плацента (йўлдош) кўчиши;

- заҳарланиш;

- аппендицит (кўричак);

- буйракда тош йиғилиши;

- ўт пуфаги тоши ва бошқа касалликлар шулар жумласидандир.

Ҳомиладорликда қорин оғриғи қачон бошланади?

Аслида қорин оғриши ҳомиладорлик аломатларидан бири ҳисобланади. Шунинг сабабли бачадонга ҳомиланинг бирикиши (имплантация) туфайли пайдо бўлувчи қорин оғриқларини шу орқали изоҳлаш мумкин. Яъни она қорнида ҳомиланинг пайдо бўлиши ҳомиладорликнинг илк давридаги қорин оғриғини келтириб чиқаради.

Ҳомиладор бўлган бўлғуси оналарнинг аксарияти дастлабки уч ойда бундай оғриқларга дучор бўлишади. Олти ойлик бўлганда ҳомиладорликда кузатилувчи ўзгаришлар натижасида бундай оғриқлар янада кучайиши мумкин. Шунинг учун бўлса керак, беш ойлик ҳомиладорларда қорин оғриғидан шикоятлар кўпроқ учрайди.

Шу савол қизиқтирса эшитинг: 5 ҳафталик ҳомиладорман, қориннинг пастки қисмида оғриқ бор?

Ҳомиладорликда киндик оғриғи одатий ҳолми?

Она қорнидаги ҳомиланинг катталашиши туфайли бачадон ҳам кенгайиб боради. Бунда қорин деворлари таранглашиб, киндик соҳаси ҳам чўзилади. Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасида бачадоннинг орқа тарафдан итариши ҳамда қорин соҳасининг кенгайиши натижасида киндик ўзига хос шаклга киради. Бундан қўрқмаса ҳам бўлади.

Ҳомиладорликда қорин оғриғини қандай бартараф этиш мумкин?

Агар қориндаги оғриқлар зарарсиз бўлса, бироз ўзингизни бўш қўйиб дам олганингизда, суюқликни кўпроқ ичиш ёки таркибида магний моддаси бўлган дориларни қабул қилганда ҳам оғриқ ўтиб кетади. Борди-ю юқорида айтиб ўтилганидек кучли оғриқлар пайдо бўлса, албатта шифокорга кўриниш керак.

Шу мавзу қизиқтирса ўқинг: Ҳомиладорликда қон босими

Қорин оғришига нима чоралар қилса бўлади?

· Ҳомиладорликнинг илк ҳафтасида қорин оғриши кўп кузатилади. Шунинг учун ҳотиржам шароитда, бемалол узаниб, чуқур-чуқур нафас олиб танангизга ором беришингиз мумкин.

·   Қорин дам бўлгани сабабли ичакларда газ пайдо бўлишидан оғриқ бўлса, бироз ҳаракатланиш ва баъзи енгил машқларни бажариш фойдадан ҳоли эмас.

·  Кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳам қориндаги тортишиш ва оғриқларни бартараф қилади.

· Илиқ душ қабул қилиш ҳамда оғриган жойга иссиқ сочиқ босиш ҳам оғриқларни енгиллаштиради.

·Ётган ҳолда тиззаларни қорин томонга йиғиштириш машқи ҳам оғриқларни камайтиради.

·  Бироз дам олгач, шифтга қараб ётган ҳолда қорин оғришини енгиллашиб енгиллашмаганини билиб олиш мумкин.

Ҳомиладорликнинг қуйидаги ойларида қорин оғришига эътиборни кучайтириш керак!

4 ойлик ҳомиладорликдаги қорин оғриши

Ҳомиладорликнинг 4-ойидаги қорин оғриши, юмалоқ бойламлар оғриғидир (бу бачадоннинг икки юқори бурчагидан бошланиб, жинсий аъзоларгача чўзилган бойлам)а. имплантацион ичакдаги оғриқдан дарак беради. Агар ҳомиладорликдан аввал қорин соҳаларида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, қорин катталашиб таранглашган сари оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

7 ойлик ҳомиладорликдаги қорин оғриши

Ҳомиладорликнинг 7-ойида пайдо бўлувчи қорин оғриқлари “Брекстон Хикс” мушак тортишишлардан дарак беради. Сохта “туғруқолди дардлари” деб аталувчи бундай оғриқлар ҳақиқий оғриққа ўхшайди.

8 ойлик ҳомиладорликдаги қорин оғриши

8 ойлик ҳомиладорларда қорин оғриши кузатилса, уларда бироз тортишиш оғриқлари юз бераётган бўлади. Мутахассисларга кўра бу оддий ҳол. Чунки кун ўтган сари бачадон катталашади, кенгаяди. Натижада қорин бўшлиғи таранглашади ва чўзилади.

Қорин оғриғи қайси томонда бўлади?

Бачадоннинг каттлашиши натижасида пайдо бўлувчи юмалоқ бойлам оғриғи (пичоқ санчгандек қорин оғриши) қорин қисмининг ҳар икки томонида ҳам кузатилиши мумкин. Аслида эса кўпроқ ўнг томонда пайдо бўлади. Ҳомиладор аёл ҳаракат қилганида, ўтириб турган ҳолатларида кучайиши мумкин. Баъзи ҳомиладор аёлларда, тос веналарининг кенгайиши юмалоқ бачадон бойлами оғриғини кучайтиради. Тос веналарини кенгайиши (варикоз), юмалоқ бойлам веналарининг ҳам кенгайишига олиб келади.

Оғриқ бачадон юмалоқ бойлами сабабли бўлаётган бўлса: оғриқ пайдо бўлганда тик турган бўлсангиз, секин аста ўтиринг, агар ўтирган бўлсангиз, ўрнингиздан туринг ва озгина юринг.

Оғримаётган томонингизга секин аста ётинг, бу бачадон юмалоқ бойламининг зўриқишини камайтиради ва оғриқни тўхтатади.

Шифокорингиз маслаҳати билан ҳомиладорлар учун мўлжалланган бандажлардан фойдаланинг. Кийим остидан тақилгани учун ташқаридан кўринмайди, лекин бачадонни бир хил ҳолатда ушлаб кўтариб туради, ҳамда бел соҳасига ҳам қувват бўлади.


Ҳомиладорликдаги қорин оғриқлари ҳомилага зарар бериши мумкинми?

Бош айланиши, қиндан қонли ажралма келиши, кўнгил айниши ва қусиш каби салбий ҳолатлар мавжуд бўлмаса, енгил оғриқларнинг ҳомилага таъсири йўқ. Аммо қорин оғриши билан бирга бир вақтнинг ўзида қон кетиши кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак!

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page