26-ҲАФТА

26-ҲАФТА

@ginekologim
26-ҳафталик


25-ҳафта 27-ҳафта

Ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасида сизни нималар кутмоқда? 26 ҳафталик ҳомиланинг ривожланиши қандай кечади? Сизни қизиқтирган барча мавзуларни имкон қадар ёздик. Марҳамат ўқишни бошланг!

26-ҳафтада ҳомиланинг вазни ва бўйи

26-ҳафтада ҳомила вазни, бўйи қанча каби маълумотларни қуйидаги жадвалимиздан кўришингиз мумкин.

26-ҳафтада ҳомиланинг вазни 910 − 1000 г
26-ҳафта ҳомиланинг бўйи 23 см

Ҳомилангизнинг кўзлари очила бошлайди. Кўзининг рангли қисмида ҳали ҳам пигментлар йўқ, шунинг учун кўзнинг ранги ҳали шаклланмаган. Гарчи бачадон ичида кўриш имкони бўлмаса ҳам, сизнинг ҳомилангиз энди кўрмоқда.

Кўриш ва эшитиш аъзоларининг ривожланиши 26 ҳафталик ҳомила ҳаракатларининг ортишига олиб келади. Ҳомила ёрқин нурни кўрганда ёки қаттиқ шовқинни эшитганда фаоллашади.

Энди ҳомиланинг ўз тартиби, маълум бир ухлаш ва уйғониш вақтлари бор. Ҳатто куннинг маълум вақтларида фаол бўлганини ва маълум вақтларда ухлаётганини сезишингиз мумкин.

26-ҳафталик ҳомиланинг УТТ тасвири

Ҳар бир 26 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвири айнан шундай бўлиши шарт эмас. Шунинг учун, ультратовуш текширувидаги фарқлар борасида ташвишланманг, бачадонда ҳомиланинг турли хил ҳолат ва ҳаракатларда бўлиши одатий ҳолдир.

26 ҳафталик ҳомиладор неча ойлик?

Сиз ҳомиладорлик муддатининг биринчи ярмини тугатиб, ҳафта ҳисобидан иккинчи ярмига ўтиб бўлгансиз ва сурат билан маррага яқинлашмоқдасиз. Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтаси бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича ҳомиладорликнинг 6-ойига тўғри келади. 6-ойни ва 2-триместрни тугатишингизга озгина қолди.

Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасидаги онадаги ўзгаришлар

Вақт шунчалик тез ўтмоқда. Сиз иккинчи триместрнинг охирига яқинлашмоқдасиз, энди ҳомиладорликнинг учдан икки қисми ортда қолмоқда. Фарзандингизга етишиш учун йўлнинг катта қисмини босиб ўтдингиз.

Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида бачадон киндикдан 6 см баландликда ва қов суяги учидан ўлчанганда тахминан 26 см чиқади. Aгар биз 40 ҳафтани иккига бўлсак, ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида бачадон ҳар ҳафта 1 см дан ўсиб боради.

Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида бўлғуси онанинг вазни қандай бўлиши керак?

Aгар сиз тартибли ва тўғри таомномага риоя қилган бўлсангиз, ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасида вазнингиз энг бошидан буён 7,2 кг дан 9,9 кг гача ортган бўлиши керак. Эсингизда бўлса, агар сиз меъёрдаги вазн билан ҳомиладор бўлган тақдирингизда ҳомиладорлик давридаги умумий вазн ортиши 11-14 килограмм оралиғида бўлиши энг маъқул ҳолат саналади деб айтгандик.

Бачадонингиз, плацента ва ҳомилангиз ўсиши билан бирга вазнингиз ҳам ошади. Бел оғриғи, тос соҳасига босим, томирлар варикози, оёқ тортишишлари ва бош оғриғи каби муаммолар тез-тез пайдо бўлиши мумкин.

Дам олиш пайтида чап ёнбошга ётиш ҳомилангиз учун қон айланишини яхши таъминлайди. Aгар кун давомида маълум вақтлар чап ёнбошда ётиб дам олсангиз, танангизда шишлар муаммосига дуч келмайсиз.

Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасидаги овқатланиш

Балиқни истеъмол қилиш жуда фойдали, айниқса, ҳомиладор бўлганда янада зарур бўлади. Ҳомиладорлик даврида балиқ истеъмол қиладиган аёлларда ҳомиладорлик соғлом кечади. Улар вазни меъёрда бўлган ва соғлом фарзандлар туғадилар. Чунки ҳомила қоринда қанча узоқроқ муддат қолса, туғруқ пайтида шунча бақувватроқ бўлади.

Буни ўқидингизми: Ҳомиладорликда қандай овқатланиш керак (2-триместр)

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳомиладорлик даврида балиқ истеъмол қиладиган аёлларда муддатидан олдин туғруқ билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлиши мумкин экан. Бунга Омега-3 ёғ кислотасининг таъсири сабаб бўлиши мумкин. Омега-3 ёғ кислоталари ҳомиладорлик билан боғлиқ гипертензия (қон босими юқори бўлиши) муаммоларининг ҳам олдини олади.

Балиқларнинг аксариятида ёғ миқдори кам бўлиб, таркибида В гуруҳи витаминлари, темир, рух, селен ва мис моддалари кўп учрайди. Сардина, скумбрия, окунь, лосос, сардаля − таркибида омега-3 кўп бўлган балиқлардир. Овқатланиш тартибига шифокорингиз томонидан тавсия этилган миқдорда балиқ қўшилшига эътибор беринг.

Aгар сиз балиқ истеъмол қила олмасангиз, зиғир ёғи, соя, ёнғоқ ва буғдой донини истеъмол қилиш орқали омега-3 ёғ кислотасини илова қилишингиз мумкин.

Сизни қизиқтирса ўқинг:  Ҳомиладорликда қон босими

Ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасидаги онадаги шикоятлар

Муваффақиятли туғруқ жараёни учун қуйидагиларни кўриб чиқишни бошлайверинг!

Энди туғилиш муддати ва туғруқ ҳақида ўйлашни бошлаш ҳали эрта деёлмаймиз. Ҳомиладорлигингиз ўтиб бориши билан сиз турмуш ўртоғингиз билан баъзи нарсаларни билиб қўйишингиз ва ўрганишингиз керак бўлади. Эсингизда қолиши учун қуйида уларни айтиб ўтамиз:

Ҳомиладорлик ва туғруқ борасида маълумотга эга бўлинг. Ҳомиладорлик даврида бу ҳақида етарли тушунчага эга бўлишингиз, сизга анча хотиржамлик беради.

Бизда фойдали мақола бор: Туғруқ ҳақида билинган ва билинмаган фактлар

Шифокорингиз ва aгар бўлса, парҳезшунос мутахасисингиз (диетолог), ёки акушерингиз ва зарур бўлса психологингиз билан мулоқот қилишингиз жуда муҳимдир. Улар билан мунтазам алоқада бўлинг. Уларнинг тавсияларига амал қилинг, вазнингизга эътибор беринг, соғлом тарзда овқатланинг, туғруқдан олдин витаминлар истеъмол қилинг, тегишли таҳлиллардан ўтинг ва улар билан вақтида кўришиб маслаҳатларини олинг.

Туғруқ турлари, туғруқ дарслари, оғриқни камайтириш усуллари, болани эмизиш ва жуфтингизнинг туғруқда иштирок этиши каби мавзулар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш сизни хотиржам қилади.

Ушбу мавзуларнинг аксариятини ўз ичига олган дарслар  ва туғруққа тайёргарлик курслари ҳам жуда фойдали бўлиши мумкин.

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ


КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page