Сирдарё туманидан хушхабар: Туман пахтакорлари давлатимиз хирмонига юқори навли пахта ҳосили етказиб, йиллик шартнома режасини 100,6 фоизга бажарди (зафарнома)

Сирдарё туманидан хушхабар: Туман пахтакорлари давлатимиз хирмонига юқори навли пахта ҳосили етказиб, йиллик шартнома режасини 100,6 фоизга бажарди (зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

"Жорий йилда Сирдарё туманида 8 минг гектар майдонга чигит экилиб, парвариш қилинди. Белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилганлиги, деҳқонларнинг самарали меҳнатлари эвазига пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. 

Туман пахтакорлари томонидан 15 сентябрдан “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш ишлари бошланиб, айни кунга қадар давлат омборларига 24 минг 288 тонна пахта топширилди. Белгиланган режа 100,6 фоизга бажарилди. 

Бу ғалабага эришишда тумандаги И.Каримов, Янги обод, Малик, Синдаробод, Янги ҳаёт, Ўзбекистон номли СИУларда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари ҳамда «Lt Textile Sirdaryo» маъсулияти чекланган жамияти кластер корхонаси оилавий пудратчиларининг ҳиссалари катта", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мирзаободлик, ховослик ва боёвутлик пахтакорлар ҳам пахта режасини бажаришганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Сирдарёлик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

Report Page