Хушхабар: Сирдарёда биринчи бўлиб мирзаободлик пахтакорлар пахта режасини 100,2 фоизга бажаришди. Улар 28 000 тонналик пахта хирмонини уддалашди (зафарнома)

Хушхабар: Сирдарёда биринчи бўлиб мирзаободлик пахтакорлар пахта режасини 100,2 фоизга бажаришди. Улар 28 000 тонналик пахта хирмонини уддалашди (зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

2020 йил 14 октябрь куни Мирзаобод тумани, пахта режасини вилоятимизда биринчилардан бўлиб бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Муҳтарам юртбошимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошираётган ислоҳотлари, чигит етиштиришнинг самарали усулларини амалда тадбиқ этилиши жорий йилда аграр секторда меҳнат унумдорлигини янада оширди.  

Туманимиз миришкор дехқонларининг захматли меҳнатлари ҳамда кластер тизимининг афзалликлари натижасида йилдан йилга пахта ҳосилдорлигини оширишга эришилиб, бу йилги халқимизнинг бошига тушган синовли кунларда ҳам 30 центнердан ошиқ ҳосилдорликка эришилди. Бу муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан ташкил қилинган кластер тизими ва вилоят раҳбарининг амалий ёрдами самарасидир. Мирзаободлик миришкор деҳқонлар 28 000 тонналик пахта ҳирмонини уддаладилар. Эндиликда даладаги ҳосилни охиригача териб, юртимиз ҳирмонини бунданда юксалтиришни хоҳлайдилар. 

Зафар муборак бўлсин! Миришкор мирзаободликлар!", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мирзаободлик ғаллакорлар ҳам 2020 йил ғалла ҳосили ўриб олишда нафақат вилоятда - Республикада биринчи бўлиб амалдаги режани бажаришганди.

Мирзаободлик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

Report Page