Хушхабарлар давом этади: Ховос тумани миришкорлари давлатимиз оқ-олтин хирмонига 18610 тонна юқори навли пахта ҳосили етказиб бериб, пахта топшириш бўйича контрактация шартномавий режасини бажарди (зафарнома)

Хушхабарлар давом этади: Ховос тумани миришкорлари давлатимиз оқ-олтин хирмонига 18610 тонна юқори навли пахта ҳосили етказиб бериб, пахта топшириш бўйича контрактация шартномавий режасини бажарди (зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

"Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар, пахтачиликда юқори ҳосил ва катта даромад олишга, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида яратилган тизимнинг ҳаққоний ишлашига замин яратди. Яратилган имкониятлардан тўғри фойдалаган туман миришкорлари жорий йил ҳосили учун 7057 гектар майдонда пахта ҳосили етиштириб, 2020 йил 14 октябр куни гектаридан ўртача 26,4 центнердан ҳосил олиб, Давлатимиз оқ-олтин хирмонига 18610 тонна юқори навли пахта ҳосили етказиб бериб, пахта топшириш бўйича контрактация шартномавий режасини бажардилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пахта ҳосилини етиштиришда тумандаги З.М.Бобур, Чамбил, Янгиер, Фарход, Пахтакор, Ховособод СИУларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари ҳамда Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган кластер тизимида фаолият кўрсатаётган «Mirzaobod universal trade» маъсулияти чекланган жамияти кластер корхонаси оилавий пудратчилари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Дехқонларимизнинг кайфиятлари баланд, бугунги кунда даладаги пахтани сўнги мисқоли қолгунча йиғиб-териб олишга бор кучини сафарбар қилиб, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишларига ишонамиз. Шунингдек туман дехқонлари об-хавонинг қуёшли кунларидан унумли фойдаланган холда барча имкониятларни ишга солиб ва кунлик терим топшириғини сусайтирмасдан вилоятимизнинг улкан оқ-олтин хирмонини янада юксалтириш йўлида пахта йиғим теримини давом эттириш ниятидалар", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мирзаободлик пахтакорлар ҳам пахта режасини бажаришганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ховослик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

Report Page