Яна бир хушхабар: Боёвут тумани пахтакорлари 2020 йил пахта етиштириш ва топшириш режасини бажарди (зафарнома)

Яна бир хушхабар: Боёвут тумани пахтакорлари 2020 йил пахта етиштириш ва топшириш режасини бажарди (зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилмоқда.

"Ғўзани парваришлаш давомида ўтказилган барча агротехник мураккаб келган жорий йилда ҳам ўзининг самарасини берди. Натижада 10 500 гектар пахта майдонига яхши ният билан уруғ қадаган 289 та фермер хўжаликлари гектаридан ўртача 30,2 центнердан ҳосил кўтариб, 31 730 тонналик пахта ҳирмони яратишди ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Boyovut techno cluster” пахтачилик кластери билан тузган шартномаларини 101,5 фоизга уддалашди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мирзаободлик ва ховослик пахтакорлар ҳам пахта режасини бажаришганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Боёвутлик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

Report Page