6-ҲАФТА
@ginekologim
5-ҳафта 7-ҳафта
Ҳомиладорликнинг 6 хафтаси биринчи триместрнинг иккинчи ойига киради. Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида кичкинтойингиз (ҳомила) аслида ҳали 4 хафталик бўлади. Хўш, ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида нима бўлади? 6 ҳафталик ҳомиланинг ривожланиши қандай? Келинг, буларнинг барчасини кўриб чиқайлик!
6 ҳафталик ҳомила ривожланиши
Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасидаги эмбрион ҳолатини кўриб чиқаётганда, унинг бўйини ўлчаш учун бошининг тепасидан думғазасигача бўлган узунлиги текширилади. Аниқ узунликни ўлчаш қийин, чунки янги шаклланаётган оёқлари букилган ҳолатда бўлади.
Хўш, ҳомиладорлик пайтида 6 ҳафталик эмбрион ўлчами қандай? У бошидан думғасасигача тахминан 2-4 мм бўлади. 6-ҳафтада ўсиш тезлашади ва эмбрионнинг ўлчами уч бараварга ортади.
6 ҳафталик эмбрионнинг ривожланишига келсак:
унинг жағ суяклари, ияги ва ёноқлари ривожлана бошлади;
бошнинг ҳар икки томонидаги кичик бурмалар қулоқ каналларини ҳосил қилади;
юз кўринишининг шаклланиши ҳали ҳам дастлабки босқичда;
кейинчалик кўзларга айланадиган оптик пуфакчалар (қора нуқталар) шакллана бошлади;
бошнинг олдидаги майда бўртмалар бир неча ҳафта ичида унинг бурнини ҳосил қилади.
мия энди шаклланган ва кенгайаётган бош қобиғини тўлдириш учун ўсмоқда.
Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида юрак уриши эшитиладими?
Ҳа, ҳомиладорликнинг 6 ҳафтаси юрак уришини эшитишингиз мумкин бўлган махсус ҳафталардан биридир. Чунки 6 ҳафталик эмбрионнинг кичкина юраги бачадонда дақиқасига 80 марта уради. Кўкракнинг олд қисмидаги юрак қонни асосий қон томирларга қуяди ва мунтазам ура бошлайди. Ва буни эшитганингизда ишонинг, сизнинг юрагингиз тезроқ ура бошлайди. Агар ҳозирги кунгача митти гўдагингиз ичингизда яшаётганига тўлиқ ишонмаган бўлсангиз, юрак уришини эшитганингиздан сўнг бунга амин бўласиз ва у билан биринчи ҳиссий алоқангизни ўрнатасиз.
Қизиқ мақола бор: Канадалик эмбриолог олим Қуръондаги ҳомила ҳақидаги маълумотларга тан берди!
Сиз ҳозирда уни ултьратовушда аниқ кўра олмайсиз, чунки у ҳали жуда кичик!
Ҳомиладорликнинг 6 хафтасида онадаги ўзгаришлар
Сиз ҳозиргача бир неча килограммга вазн олган бўлишингиз мумкин.
Агар сиз кўнгил айнишни бошдан кечираётган ва яхши овқатланмаётган бўлсангиз, аксинча озган бўлишингиз ҳам мумкин.
Агар бу сизнинг биринчи ҳомиладорлигингиз бўлса, сизнинг қорнингиз деярли ўзгармаган бўлиши мумкин ёки шунчаки кийимингиз озгина сиқаётганлек туюулиши мумкин.
Оёқларингиз ёки кўкракларингиз томондан бироз вазн ортиши кузатилаётган бўлиши мумкин.
Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорлик 1-триместрда қандай овқатланиш керак
Ҳомиладорликнинг 6 хафтасида кўриладиган белгилар
Ҳомиладорлик пайтида ишлаб чиқариладиган гормонларнинг икки хил жиҳати бор. Улар боланинг ривожланишига, шунингдек сизнинг аъзоларингизнинг ишлашига таъсир қилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳомиладорликдаги шикоятларининг асосий сабабларидан бири гормонлардир. Гормонлар кўп жиҳатдан ҳомиладорликни тартибга соладиган ва уни кўрсатадиган кимёвий хабарчилардир. 2-ой, шу жумладан 6-ҳафта, гормонлар энг қизғин ишлайдиган ой бўлади. Шунинг учун:
кўнгил айниши;
жиғилдон қайнаши;
қабзият;
чарчоқ;
тез-тез пешоб қилиш;
ажралма келиши каби шикоятлар ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида ҳам кузатилиши мумкин.
Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликнинг илк даврида ажралмалар
Кўнгил айниши: Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида кўнгил айниш - бу мутлақо меъёрий ҳолатдир. Биринчи триместрда, яъни дастлабки 3 ойда интенсив равишда намоён бўлади. Шикоятлар одатда 5-8 ҳафта орасида пайдо бўлади ёки кўпаяди. 13-14-ҳафталарга келиб анча енгиллашади
Жиғилдон қайнаши ва ҳазмсизлик: жиғилдон қайнаши ва ҳазмсизлик ҳомиладорликда энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридир. Ҳомиладорлик кейинги даврларида янада кучлироқ бўлса-да, у эрта бошланиши мумкин. Одатда бу меъда шираси (кислотаси) қизилўнгачга отилиб тушиши натижасида рўй беради. Аслида, бу гастроезофагиал рефлюкс касаллигининг энг асосий кўринишларидан биридир. Агар сизда ҳомиладорликдан олдин ҳам шундай касаллик бўлса, бу сиз учун янгилик бўлмайди.
Яна шуни ҳам таъкидлаймизки, 6 ҳафталик ҳомиладорлик пайтида сизда қонли ажралма келаётган бўлса, бу ҳомила тушиш хавфи сабабли ёки безарар ҳолат ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай вазиятда дарҳол шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.
Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда нималар таъқиқланади?
Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида нималарга эътиборга бериш керак?
Илк шифокор кўриги
Ҳомиладорлик пайтида биринчи кўрик энг узоқ давом этадиган кўрик бўлиши мумкин. Агар сиз ҳомиладор бўлишингиздан олдин шифокорга боришни режалаштирган бўлсангиз ва унга борган бўлсангиз, у ҳолда сиз илгари баъзи масалаларни муҳокама қилган бўлишингиз мумкин, аммо биринчи кўринишингиз бўлса муҳокама қилинадиган кўплаб мавзулар бўлади.
Кўрик давомида шифокорингизга қай тарзда ва қайси вақтда мурожаат қилишингиз мумкинлигини аниқлаб олинг. Ўз фикрларингиз, ҳис-туйғуларингиз, жисмоний ҳолатингиз, кузатилаётган аломатларингиз ҳақида доимий равишда фикр алмашишингиз яхши бўлади. Демак, биринчи кўрикда шифокор нималарни билишни истайди?
Биринчи кўрикда шифокор касаллик тарихини, айниқса гинекологик касалликлар тарихни билиши лозим. Булар туғишга алоқадор ҳар қандай муаммолар мавжудлигини аниқлаш учун зарурдир.
У ҳайз циклини, сиз охирги марта ишлатган контрацептив усулларни сўрайди.
Агар сизда илгари ҳомила тушиши рўй берган бўлса, аборт қилдирган бўлсангиз, жарроҳлик ёки бошқа сабабларга кўра касалхонада даволанган бўлсангиз, бу ҳақида албатта маълумот беришингиз керак.
Сиз илгари ёки ҳозир қабул қилаётган дориларни ва сизга аллергия берадиган дориларни айтишингиз керак.
Шунингдек, у сизда диабет ёки бошқа сурункали касалликлар мавжудлигини билиши лозим.
Қон гуруҳини аниқлаш учун топшириладиган таҳлиллардан ташқари, сиз илгари олган эмлашларнинг (қизамиқ, сувчечак, гепатит ва бошқалар) ҳимоя қилиш муддати тугаб-тугамаганини аниқлаш учун таҳлилар ҳам талаб қилади. Худди шу қон намунаси билан ОИВ, токсоплазма ва тепки каби касалликларга қарши иммунитетни ўлчайдиган таҳлиллар ҳам ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, у пешоб таҳлили ҳам талаб қилиши мумкин. Ўт пуфаги ёки буйракда яллиғланиш мавжудлигини аниқлаш учун пешоб текшируви ўтказилади.
Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.
ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ