10-ҲАФТА
@ginekologim9-ҳафта 11-ҳафта
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтаси биринчи триместрнинг охирги даврига, яъни 3-ойга киради. Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида боланинг жинси, бўйи ва вазни сиз учун муҳим бўлиб қолди, шундай эмасми?
Тўртинчи ойдан бошлаб, ҳомиладорликнинг “асал ойи” деб аталувчи иккинчи уч ойлик даври бошланади. Сизнинг ақлингизда нима саволлар туғилишини тахмин қиляпмиз. Имкон қадар уларнинг барчасига жавоб берамиз. Мана, ҳомиладорликнинг 10-ҳафтаси!
10-ҳафталик ҳомила ривожланиши
Демак ушбу, “Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида қорнингиздаги бола қандай ҳолатда?” саволдан олдин "10 ҳафталик ҳомила бўйи неча сантиметр?" деган саволнинг жавобини қуйидаги тарзда келтириб ўтамиз:
10 ҳафталик ҳомиланинг бўйи − 3.1- 4.2 см
10 ҳафталик ҳомиланинг вазни − 5 г
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтаси тугагач, ҳомиланинг барча органлари шакллана бошлайди. Бу ҳомилангиз ривожланишидаги қалтис даврни ортда қолдирганингизни англатади. Энди сиз хотиржам нафас олишингиз мумкин. Кўпинча туғма нуқсонлар ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасидан олдин содир бўлади.
Шунинг учун, стресс, нурланиш, спиртли ичимликлар, дорилар ва ҳомила ҳужайраларига зарар етказадиган зарарли кимёвий моддалардан узоқроқ туришда давом этишингиз керак.
Ўнинчи ҳафтанинг охирига қадар орган тизимлари ўсишга ҳозирланади ва ҳомила энди инсон қиёфасига эга бўлади. Келинг, 10 ҳафталик ҳомиланинг қоринда қандай бўлишини кўриб чиқайлик.
Бармоқлар ва оёқ бармоқлари бир-биридан ажралган.
Скелет суяклари ва кекирдаги ҳосил бўлади.
Балки бунга ишонмассиз, аммо кичкина қўлларининг тирсаклари аллақачон ишлай бошлаган.
Кўз қовоқлари шаклланади ва кўзлари ёпиқ бўлади.
Ташқи қулоқлар шакли охирги босқичга етиб бориш арафасида.
Тиш гўштлари остида тишларнинг биринчи майда куртаклари пайдо бўла бошлайди.
Ушбу ҳафта давомида ҳар дақиқада 250 минг нейрон ишлаб чиқарилади. Энди унинг мияси тезроқ ривожланмоқда.
Унинг буйраклари кўпроқ пешоб чиқара бошлайди ва агар ўғил бола бўлса, унинг мояклари тестостерон, яъни эркак гормонини ҳам ишлаб чиқаради.
"Унда ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида жинсини билса бўладими?" деб ҳайрон бўлаётганингизни сезиб турибмиз. Аммо сиз бироз кутишингизга тўғри келади. Жинси тахминан 16-20 ҳафталарга келиб аниқ биланади.
10 ҳафталик ҳомиланинг ультратовуш тасвирида, энди сиз кичкинтойингизни бироз аниқроқ фарқлашингиз мумкин. Шу орада, сизга эслатиб ўтмқочиманки, ушбу тасвир сизга тасаввур ҳосил қилиш учун берилган, болангизнинг ривожланишига қараб, сизнинг ультратовуш тасвирингиз фарқли бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида онадаги ўзгаришлар
"Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасига она қорни қанчага катталашади?" Ўзгаришлар ушбу ҳафтагача секин эди. 10 ҳафталик ҳомиладорликда ҳали ҳам қорнингиз чиқиб қолмаган ва ҳали ҳам ташқаридан ҳомиладорлигингиз билинмайди. Шунинг учун ҳомиладорларга хос кийимлар кийишга ҳали эрта. Бироқ, ўзингизни қулай ҳис қиладиган, сизга торлик қилмайдиган, ҳаракатларингизни қийинлаштирмайдиган кийимлар кийишга эътибор беринг. Танадаги қон ҳажмининг ошиши билан сиз қўлларингиз ва оёқларингизда шишни ҳис қила бошлайсиз. Кўп миқдорда сув истеъмол қилишни давом эттиринг. Енгил қадам билан юришга ҳаракат қилинг.
Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда камқонлик (анемия)
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида сиз аста-секин ҳомилангиз соғлиғи учун вазн олишни бошлашингиз керак. Ўртача вазндаги аёл ҳомиладорлик пайтида жами 12,5 дан 17,5 килограммгача вазн олиши керак. Вазн ортиб бориши сизнинг соғлиғингиз ва ҳомилангиз соғлиғи ҳақида шифокорга маълумот беради.
Ҳомиладорлик даврида танада ортиқча суюқлик сақланиб қолгани сабабли кўзнинг ташқи қатлами (шох пардаси) қалинлашади, яъни шиш пайдо бўлади. Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида мазкур ўзгариш кўринадиган даражага келади ва баъзи ҳолларда чақалоқ туғилгандан кейин 6 ҳафтагача давом этиши мумкин. Шу билан бирга, кўзлардаги суюқлик босими 10% га камаяди. Ушбу икки сабабга кўра, туғилишдан кейин кўриш бироз хиралашиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида қандай аломатлар кузатилади ?
Унутмангки, 10 ҳафталик ҳомиладор бўлганлар ўртасида албатта фарқлар бўлиши мумкин, зеро ҳар бир аёлда, гарчи бир хил жараёнларни бошдан кечираётган бўлсалар-да, ҳомиладорлик турли хил кечади. Айтадилар-ку, касаллик йўқ, текширилмаган беморлар бор, деб.
Албатта, ҳомиладорлик касаллик эмас. Аммо баданингиз, иммунитетингиз, овқатланиш ва яшаш тарзингиз, касаллик тарихингиз ва сиз ҳақингиздаги кўплаб омиллар ҳомиладорлигингизга таъсир қилади.
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтаси биринчи триместрнинг охирги ойига киргани учун ўша уч ойлик паллада кузатиладиган аломатлар бу даврда ҳам учрайди. Сиз у ёки бу муддатда ушбу аломатларнинг барчасини, баъзиларини ёки биттасини бошдан кечиришингиз мумкин. Уларнинг ҳеч бирини бошдан кечирмасдан ўзингизга хос бошқа аломатларни ҳам бошдан ўтказишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам, энг тўғриси - бу шифокорингиз билан боғланиб туриш.
Ҳолсизлик;
Чарчоқ;
Уйқу босиши;
Тез-тез пешоб қилиш;
Кўнгил айниши
Жиғилдон қайнаши;
Ич қотиши (қабзият);
Метеоризим (ел келиши)
Қорин дам бўлиши;
Кўкракдаги ўзгаришлар: тўлишиш, оғирлашиш, сезувчанлик,
Кўкрак учлари атрофининг тўқ тусга кириши, майда бўртмачалар пайдо бўлиши,
Ажралманинг бироз ортиши,
Ора-сира бош оғриғи,
Иштаҳа очилиши (агар кўнгил айниши енгиллашган бўлса) кабилар ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасидаги аломатлардир.
Ҳиссий ўзгаришларга тайёр бўлинг!
Ушбу ҳафта эътибори билан сиз кўплаб мавзуларда ҳиссиётга берилувчан бўлиб қолганингизни сезишингиз мумкин. Сиз тушкунликка тушишингиз, энг кичик ҳодисадан йиғлашингиз ёки хаёлларга чўмишингиз мумкин. Ҳиссий ўзгаришлар меъёрий ҳолатдир. Ҳомиладорлик - ҳаётни ҳис-туйғулар билан тўлқинлантирадиган жараён.
Бу масалада ҳеч қачон тавшиш қилманг, ҳис-туйғуларингизга бироз эрк беринг, уларни бостиришга эмас, ўз оқимига қўйиб тўғри ўзанга йўналтиришга ҳаракат қилинг ва ўзига хос равишда ҳисларингиздан завқланинг. Атрофингиздигалар ҳам сизни бу вақтда тўғри тушунадилар. Агар тушунмасалар зинҳор улардан гина қилманг, аксинча хуш қабул қилиб гўзал ният ва хаёллар қилинг. Ҳеч ким сизга ўзингиз изн бермагунча зарар беролмайди. Туйғуларингизни ҳодисаларни кавлаштиришга эмас, аксинча аҳамиятини тушуришга ва яхши томонини кўришга сафарбар қилинг.
Сиз ушбу мақола билан танишдингизми? Ҳомиладорликда нималар таъқиқланади?
Шифокор кўрикларига бепарво бўлманг
Шифокорингиз маслаҳатига амал қилинг ва у билан алоқада бўлинг. Шифокор тайинлаган барча кўрикларга боринг. Шифокор ўзи сизга қанча муддат оралиғида кўрикдан ўтиш кераклигини айтади, аммо буни қисқача қуйидагича умумлаштириш мумкин. Одатда 35-ҳафтагача ойда бир марта, 35-ҳафтадан сўнг, ўн кунлик ёки ҳафталик текширувлар шаклида давом эттирилади. 40 ҳафтадан ошган ҳомиладорликда (шифокорларнинг кўрик услублари турлича бўлса-да), ҳафталик текширувларга нисбатан қисқароқ муддат оралиғида, яъни 2-3 кунда бир кўрик талаб қишиниш мумкин.
Ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасида нималарга эътибор бериш керак?
Ўнинчи ҳафтада ҳар дақиқада 250 минг нейрон ишлаб чиқарилишини айтдик, бу боланинг мияси тез ривожланмоқда дегани. Шундан келиб чиқиб, 10 ҳафталик ҳомиладор аёл нима ейиши керак? деган саволга жавоблардан бири мияни ўсишига ёрдам берувчи маҳсулотлар деб жавоб берамиз.
Таркибида мияни ўсишига ёрдам берувчи ўлароқ биланадиган Холин ва ДГК (докозагексаен кислота, ёки Омега-3) бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилишингиз “кичкинтой”ингизнинг мия ҳужайраларини ривожланишига ёрдам беради. Агар сиз ҳомиладорлик ва эмизиш даврида бундай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилсангиз, чақалоғингизга мия ҳужайралари яхши ривожланишида кўмаклашган бўласиз. Албатта, сиз Холин ва ДГК қайси мамҳсулотларда бор экан деб қизиқаётгандирсиз?
Марҳамат, танишинг:
Лосос, сардина каби ёғли балиқлар,
Тухум,
Гўшт,
Ёнғоқ, фундук (ўрмон ёнғоғи),
Қулупнай,
Бошоқли дон маҳсулотлари,
Тўқ яшил баргли кўкатлар,
Карам, қовоқ, гулкарам,
Зиғир ёғи.
Бу мақола билан албатта танишинг: Ҳомиладорлар овқатланишида 7 та муҳим қоида
Бу даврда танангизда ва руҳиятингизда ўзгаришлар рўй беради. Овқатланиш одатларингиз ўзгаради, баъзида тезда қизишиб кетасиз, баъзида ҳиссиётга бериласиз. Сиз ҳомилангиз ҳақида кўп ўйлаб бирор қарорга келолмай қоласиз. Аммо, бу даврни енгиллаштириш учун сиз ўзингизни жисмонан ва рухан тетиклаштирадиган ва завқлантирадиган машғулотлар билан шуғулланишингиз мумкин. Масалан, ҳомиладорлар учун пилатес машқларини секин−аста бошлашингиз мумкин. Фойдали ва маънавий озуқа бўладиган китоблар мутолааси ҳам руҳий жиҳатдан хотиржамликка ёрдам беради. Муҳими ўзингизни бўш қўйиб, ортиқча ва беҳуда ташвишларни ўзингизга юкламанг.
Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.
ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ