9-ҲАФТА

9-ҲАФТА

@ginekologim


9 ҳафталик

8-ҳафта 10-ҳафта

 

Ҳомиладорликнинг 9-хафтасида чарчоқ, очлик, кўнгил айниш, тез-тез пешоб қилиш каби шикоятлар кўпайиши ва бу муддат бироз қийин ўтиши мумкин. Агар 9-ҳафта қандай ўтиши ҳақида қизиқаётган бўлсангиз, ушбу маълумотларни сиз учун ёздик!

 

9 ҳафталик ҳомила қандай бўлади?

“9 ҳафталик ҳомиланинг бўйи неча сатниметр?” деган саволдан бошлайлик. Бачадонда 9 ҳафталик бола тахминан ўртача узунликдаги зайтун ёки наъматак донасидек бўлади. Шунинг учун биз унинг ўлчамини 2.2−3 см деб айта оламиз. Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида боланинг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз.

Боши танасининг қолган қисмига нисбатан каттароқ ва кўкрагига эгилган.

Қўл ва оёқлардаги бармоқлар шаклланишда давом этмоқда. Қўллари билак қисмидан эгилган.

Қўллар ва оёқлар чўзилади. Оёқлари тананинг ўртасига яқинлашган.

Тирсаклар кўпроқ кўзга ташланади.

Ошқозон ости бези ва ўт пуфаги шаклланган, ичаклар узаймоқда.

Ички жинсий аъзолар шакллана бошлайди, аммо ташқи жинсий аъзоларда сезиларли ўзгариш бўлмагани сабабли, 9 ҳафталик ҳомиланинг жинсини аниқлаб бўлмайди.

 

Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида эмбрионнинг ҳаракатлари

Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида ҳомилада аста-секин ҳаракатлар кузатила бошланади. Чунки унинг митти мушаклари шакллана бошлайди. Энди болангиз танасини, қўлларини ва оёқларини ҳаракатга келтириши мумкин.

9 ҳафталик ҳомиланинг ҳаркатлари ультратовуш орқали кузатилиши мумкин. Аммо миттигина тепкисини ҳис қилишингиз учун ҳали бироз вақт бор. Шунга қарамай бу ойда сиз кичкинтойингизнинг юрак уришини доплер қурилмаси орқали эшитишингиз мумкин бўлади.

УТТ да 9 ҳафталик ҳомила тасвири

 

Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида онадаги ўзгаришлар

“Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида ҳомиладор оналарда нима ўзгариш кузатилади?” деган саволга жавоблардан бири бу қон миқдорининг ортишидир. Сизнинг қонингиз миқдори ҳомиладор бўлмаган пайтингиздан 50% фоизга кўпайган. Албатта, бу миқдор аёлдан аёлга қадар фарқ қилади.

Ўсаётган бачадоннинг эҳтиёжларини қондириш учун биринчи триместрда қон миқдори кўпайишни бошлайди. Қон айланиш тизимидаги кўпроқ қон сизни ва чақалоғингизни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, қоннинг кўпайиши туғруқ пайтидаги қон йўқотилиши сабабли заҳира ҳимоячи вазифасини бажаради.

 

Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда камқонлик (анемия)

 

9 ҳафталик ҳомиладорлик аломатларига кўнгил айниш, тез-тез пешоб қилиш ва чарчоқ каби эрта аломатлар киради.

Тез-тез пешоб қилишнинг сабаби - бачадоннинг тез ўсишидир. Бачадон тез ўсади ва сийдик қопчасига босим бера бошлайди. Шунинг учун бу ҳафтада ҳам ана шу босим туфайли сиғими камайган қовуқ тез-тез пешоб қилиш эҳтиёжини келтириб чиқаради.

Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасидаги чов оғриғи ҳам бачадоннинг кенгайиши ва бола учун жой тайёрлаши туфайли юзага келади. Бачадонни қорин бўшлиғида ушлаб турадиган бўғинлар бачадон каби тез ўсмайди ва бу бўғинлар орасидан ўтадиган нервлар тортилиши бўлғуси онада оғриқни келтириб чиқариши мумкин.

Умуман олганда, қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, аммо оғриқ кучайса ва бунга қўшимча қон кетиши ҳам кузатилса, шифокорингизга мурожаат қилиш тавсия этилади. Чунки ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида қон кетиши ҳомила тушиш хавфининг аломати бўлиши мумкин.

 

Агар зарур бўлсагина шу мақола билан танишинг: Ҳомила тушишлари ҳақида

 


 9 ҳафта ортда қолган бўлса ҳам, ҳали ташқаридан ҳомиладор эканлигингиз билинмайди. Аммо бачадонингиз тезда ўсади, худди кичкинтойингиз каби. Одатда муштнинг катталигидек бўлган бачадон энди апельсиндек бўлиб қолган. Аммо тос суяклари орқасида бўлгани учун ҳали қорнингиз каттайгани кўринмайди.

Бачадон тос суяклари орасидан фақат 12 ҳафтадан сўнг кўтарила бошлайди. Шундан кейин қорин қаппайгани сезилади.

Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорлик 1-триместрда қандай овқатланиш керак 

Ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасида кўриб чиқиладиган масалалар

Ҳомиладорлик даврида кундалик одатлар боланинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллардандир. Албатта, сиз бемор саналмайсиз, лекин кундалик ҳаёт тарзингизни 2 кишининг жавобгарлиги билан кўриб чиқишингиз керак. Ҳомиладорлик пайтида биз хавфли деб айтишимиз мумкин бўлган баъзи масалалар борасида, гарчи улар зарарли эканлиги ҳақида тиббий баҳс-мунозаралар бўлса-да, шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади:

Сауна, иссиқ душ, спа: ҳомила тана ҳароратини сақлашида онасига таянади. Агар онанинг тана ҳарорати кўтарилса ва сауна, иссиқ душ, спа каби омиллар туфайли узоқ вақт шундай қолса, ҳомила ривожланишидаги мураккаб даврларга тўғри келганда болага зарар етказиши мумкин.

Электрик адёл: Электр адёллар паст даражада бўлишига қарамай, электромагнит майдон ҳосил қилади. Ривожланаётган ҳомила катталарга қараганда ушбу электромагнит майдонларга нисбатан сезгирроқ бўлади.

Микротўлқинли печ: Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳомила танасида пайдо бўлган тўқималар микротўлқин таъсирига жуда сезгир. Микротўлқинли печ тўқималарни ички қисмидан иситади. Микротўлқинли печда иситиладиган овқатни истеъмол қилмаслик ва бундай печ ишлайдиган муҳитда бўлмаслик ҳомиладорлик пайтида сиз учун бир эҳтиёт чораси бўлиши мумкин.

  Савол сизни қизиқтирса қаранг: Мени 9 ҳафталик ҳомилам бор УТТга тушгандим гематома деган нарса бор дейишди. Шуни ҳомиламга хавфли жойи йўқми?

   Бу сизга фойдали бўлиши мумкин: Дорига ружуъ қўйманг еки плацебо эффекти


Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ

Report Page