Гулистон шаҳри “қизил”, Ховос ва Боёвут туманлари “сариқ” ҳудудга ўтказилди

Гулистон шаҳри “қизил”, Ховос ва Боёвут туманлари “сариқ” ҳудудга ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан тақдим этилган хабарга кўра бугунги кунда, вилоятдаги Ховос ва Боёвут туманлари “сариқ” ҳудудга ўтказилган, Гулистон шаҳри сўнгги кунларда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланишлар ҳолати кўпайганлиги учун “қизил” ҳудудга айланган.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг сўнгги қарори билан Янгиер шаҳри ва Сардоба тумани "яшил" ҳудудга айланган, Ховос тумани "қизил", Боёвут тумани эса "яшил" ҳудуд сифатида қолаётган эди.

Марказ томонидан маълум қилинишича, республика махсус комиссиясининг қарори билан “қизил” ҳудудларда қуйидаги карантин тартиб-қоидалари жорий қилинади:

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

- Дорихона ва озиқ-овқат савдо шаҳобчалари, тикувчилик цехлар, автомашиналарни ювиш, такси хизмати (2 нафар йўловчидан кўп бўлмаган), етказиб берувчи таксилар, йирик ишлаб чиқарувчи субъектлар, тижорат банкларининг филиаллари, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, кимёвий тозалаш пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, ҳунарманд ва усталар ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, чорвачилик билан шуғулланаётган корхоналар, объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда фаолият юритишлари ҳамда кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилишга рухсат берилган.

-Таълим муассасалари (хусусий боғча, ўқув ва тайёрлов курслари), оммавий тадбирлар (концерт, тўйхоналар, спорт), умумий транспортларни қатнови, кўнгилочар марказлар, спорт заллари, умумий овқатланиш корхоналари (ошхона, тунги клуб, бар ва ресторан), сартарошхоналар, массаж, гўзаллик салонлар ҳамда меҳмонхоналарни 14 кунлик карантин даврида фаолиятини таъқиқланган.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вилоят аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш учун карантин даврида рухсат этилган тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар томонидан қуйидаги карантин тадбирларини амалга ошириш тавсия этади:

- муассасага кириш-чиқиш қисмида одамлар тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказиш биноси полида ёки кириш қисмидаги қаттиқ қопламига 2 метр ўлчамдаги оралиқни белгиловчи нуқталар кўрсатилган ҳолда чизмалар чизиш;

- иш жойини дезинфекцияловчи “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ҳар бир шахснинг (пирометр) ёрдамида тана ҳароратини ўлчаш, тана ҳарорати 37{0} С ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103-телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

- антисептик воситалар (дозаторли ускуна, намли салфеткалар) бўлиши, қўлларини дезинфекцияловчи воситалари билан ишлов бериш.

- ҳар бир ишчи ва фуқаролар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда (2 метр) тиббий ниқобда бўлишини таъминлаш ҳамда ишчилар учун бир марталик ниқоблар заҳирасини яратиш (ҳар 3 соатда ниқобни алмаштириш),

- ҳожатхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда кириш эшик дастакларини дезинфекция қилиш), ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолларда фойдаланиш.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

- тадбиркорлик субъектлари ва муассасалар умумий фойдаланиш хоналари ва санитария-гигиена хоналарини бир кунда 2 марта ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланилган ҳолда намли тозалаш ишлари олиб бориш.

- тадбиркорлик субъектлари ва муассасалар ҳудудида ҳамда биноларида рухсат берилган дезинфекцияловчи воситаларидан фойдаланиб, ҳафтада 2 марта дезинфекция ишларини ўтказиш, хоналарни бир кунда 2 марта шамоллатиш.

- тадбиркорлик субъектлари ва муассасалар қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқлаш ҳамда  ёрдамчи гурухлар тузилиб, улар томонидан ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

"Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар! Бугунги коронавирус пандемияси даврида ўзимиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмайлик!", - дейилади марказ томонидан берилган ушбу хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек бугунги кунда вилоятда жами нечи нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланганлиги тўғрисида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30 мингдан зиёд тест заҳираси яратилганлиги тўғрисида, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан жойларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилган эди.

Report Page