Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан жойларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилмоқда (фото)

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан жойларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилмоқда (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан деҳқон бозорларида, автотранспорт воситаларида, умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим муассасаларида, ташкилотлар ва муассасаларда, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчаларида, кўп қаватли уйларда,  хонадонларда ва кўчаларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб бормоқда.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлимининг хабар беришича, марказ ходимлари томонидан мунтазам равишда оммавий-ахборот воситалари орқали санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда, маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар, давра суҳбатлари, рангли эслатма материаллари тарқатилиши таъминланмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Талофат кўрган ҳудудларда қурилиши ишларига жалб этилган вилоятлардан келган қурувчиларга корнавирус пандемияси даврида етарлича шароит яратиб берилган. Жумладан 10608 нафар ишчилар 19 та жойларда ва 12 маҳаллалардаги хонадонларда жойлаштирилган.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Мазкур қурилиш ишларига жалб этилган ишчилар орасида ҳар хил юқумли ва ўткир ичак ҳамда коронавирус касалликларини тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик ҳамда эпидемиологик чора-тадбирларни амалга ошириш учун вилоят миқёсидаги даволаш профилактика муассасаларидан ва шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари хамда санитария эпидемиология осойишталиги марказларидан тиббиёт ходимлар бириктирилган. Ташкил этилган тиббий хоналар зарур дори-дармон воситалар ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек бугунги кунда вилоятда жами нечи нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланганлиги тўғрисида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30 мингдан зиёд тест заҳираси яратилганлиги тўғрисида маълумотлар берилган эди.

Report Page