Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30 мингдан зиёд тест заҳираси яратилган

Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30 мингдан зиёд тест заҳираси яратилган

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Бу ҳақда Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.

"Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30401 та тест заҳираси яратилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 10 та ИВЛ (сунъий нафас бериш аппарати) аппарати берилди. Шундан, 4 таси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 4 таси вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига,   2 таси вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига берилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Шунингдек, Вилоят аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида ташкилот ва муассасаларга  тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар, ниқоб, резина қўлқоп, антисептик воситаси, махсус кийим-бош, махсус кўзойнаклар берилди.

Вилоят хокимлиги томонидан ажратилган маблағ хисобига дезинфекция ишларини ўтказиш учун дезинфекция воситалари харид қилинди", - дейилади мазкур хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек бугунги кунда вилоятда жами нечи нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Report Page