СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов ҳамда янги ташкил этилган вазирлик Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари — Содиқжон Турдиев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 3-сессияси ўтказилди ва унда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, У.Мамадаминов 1976 йил 8 октябрда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган.

Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович

Полковник У.Мамадаминов узоқ йиллар ички ишлар органлари соҳасида, хусусан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва Боёвут тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Аввал хабар берганимиздек, Уралова Дилфуза Джумановна Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланган эди.