Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди

@Sirdaryo
Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Депутатлар Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Уралова Дилфуза Джумановна Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Уралова Дилфуза Джумановна

Д.Уралова 2012 йилда - “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида - Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.