Янги вазирлик ташкил этилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла кенгаши тугатилди

Янги вазирлик ташкил этилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла кенгаши тугатилди

@Sirdaryo
Президент Шавкат Мирзиёев

Бу ҳақда таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналида хабар берилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун имзоланган Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари ҳам қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

❗️2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Report Page