“Момо ер” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди
https://t.me/SirdaryoЖорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Ўзбек миллий академик театрида Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг 44-мавсуми очилиш маросими ҳамда Чингиз Айтматов қаламига мансуб бўлган “Момо ер” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Премьерага таниқли театр ва санъат арбобларидан Ёқуб Ахмедов, Ёдгор Саъдиев, Рихси Иброхимова ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрдилар.
Ушбу спектаклда тарихнинг энг ҳаяжонли, энг даҳшатли воқеаларидан бири – иккинси жаҳон уруши йиллари тасвирланади. Спектакль бош қаҳрамон – Тўлғанойнинг она ер билан рамзий, айни чоғда самимий, инсоний суҳбатидан бошланади. Сувонқул, Қосим, Жайноқ, Майсалбек, Алиман каби спектакль қаҳрамонлари гўзал қалб эгалари, бутун фаолиятлари, ҳалол меҳнатлари билан атрофдагиларга манфаат етказувчи фидойи, олижаноб кишилар сифатида томошабин кўз ўнгида намоён бўлади.
Шунингдек, спектакль сўнгида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков сўзга чиқиб, Сирдарё вилоят мусиқали драма театр биноси таъмирланаётган бир пайтда қийин шароитга қарамай матонат ва фидойилик кўрсатаётган театр рахбари Р.Ражабовга ва театр жамоасига миннатдорчилик изҳор этди ҳамда театр ижодкорларига омадлар тилади.
Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлигининг
матбуот хизмати