invoice.uzasbo.uz да ишончнома тузиш ва жўнатиш тартиби

invoice.uzasbo.uz да ишончнома тузиш ва жўнатиш тартиби

uzasbouz

invoice.uzasbo.uz да рўйхатдан ўтиш ва ҳисобварақ-фактурани ғазначиликка электрон жўнатиш тартиби бўйича маълумот берилди. Энди ишончномаларни тузиш ва жўнатиш тартиби бўйича маълумот берилади.

Энг биринчи навбатда ишончнома бериладиган моддий жавобгар шахс учун логин ва пароль ҳосил қилинади. Бунинг учун чап томонда Ташкилот (Организация) менюсидан Фойдаланувчилар (Пользователи) бандини танлаб кирилади.

Фойдаланувчининг ўзига худди ташкилотни рўйхатдан ўтказгандагидек invoice.uzasbo.uz га киришдаги Рўйхатдан ўтиш ёзувини босиб, логин пароль олинмайди.
Фойдаланувчилар қисмига кириш


Бу ерда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ва дастурга ёзиб кириладиган логин кўриниб туради. Ўнг томондаги "+ " белгиси босилади ва янги фойдаланувчи яратиш ойнаси очилади.

Янги фойдаланувчи қўшиш


Керакли маълумотлар тўлдириб чиқилади.

  • СТИР (ИНН) ёзилиб, Қидириш (Поиск) тугмаси босилса, кўрсатилган СТИР рақами тегишли шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмини автоматик тарзда солиқ базасидан тортиб келади.
  • Ишонилган вакил (Доверенный представитель)га байроқча қўйилади.
  • Фойдаланувчи (Логин) жойига фойдаланувчи дастурга киришда ишлатиши учун логин киритилади. Агар ушбу логин тизимда бошқалар томонидан ишлатилган бўлса, Сохранить қилгандан сўнг Пользователь уже добавлен деб хатолик чиқади ва бунда логинни ўзгартириш керак бўлади.
  • Телефон рақами (Номер телефона) жойига фойдаланувчининг телефон рақами киритилади.
  • Пароль жойида худди дастлабки рўйхатдан ўтишда бўлгани каби камида битта ҳарф ва сон қатнашган, 8 белгидан кам бўлмаган маълумот киритилиши керак. Паролни қайтариш жойига кўрсатилган пароль қайтадан киритилади.
  • Бўлим (Подразделения) жойида тегишли бўлим танланади. Қўшимча бўлимлар яратиш учун тизимнинг чап томонида Ташкилот менюсидаги Ташкилот созламалари қисмига кирилади ва у ердаги тепадаги Бўлимлар томонига ўтилиб, Янги қўшиш тугмаси босиб қўшилади.
  • Лавозим (Должность) жойида ходимнинг лавозими кўрсатилади. Агар тегишли лавозим бўлмаса, чап томонда Бошқариш (Администрирование) менюсидан Лавозимлар рўйхати (Список должностей)га кириб, янги лавозим қўшиш мумкин.
  • Роллар (Роли) жойида Доверенный лицо танланади.
  • Амаллар (Действия) жойида ходим бажариши мумкин бўлган вазифа(лар) кўрсатилади. Одатда, Ishonchnomalarni qabul qilish/rad etish (Подтверждение/Отклонение доверенностей) етарли бўлади. Шунингдек моддий жавобгар шахсларга Hisobvaraq-fakturalarni qabul qilish/rad etish ваколати ҳам берилиши мумкин, бу бўйича алоҳида маълумот берилади.

Фойдаланувчи ҳосил қилиб олингандан сўнг чап томонда Ишончнома менюсидаги Ишончномалар рўйхати қисмига кирилади. Бу ерда Юборилган жойидаги Янги яратиш тугмаси орқали ишончномани ҳосил қилиш ойнаси очилади.

Ишончномалар рўйхати

Бунда маълумотлар қуйидаги тарзда тўлдирилади:

  • Ишончнома рақамини дастур автоматик тарзда ўсиб борувчи тартибда чиқаради.
  • Ишончнома берилган вақти кўрсатилади.
  • Шартнома маълумотларини киритишда уни рўйхатдан танлаш ҳам мумкин. Лекин ҳозирги пайтда бюджет ташкилоти харидор бўлган шартномаларни етказиб берувчилар дастур орқали жўнатмаганлиги сабабли Рўйхатдан танлаш тугмасига байроқча қўйилмайди ва тегишли шартноманинг рақами ва санаси киритилади.
  • Контрагентни қидириш жойида товар етказиб берувчининг СТИР рақами киритилади ва Қидириш тугмаси босилади. Бунда ўша ташкилот номи қуйида чиққандан сўнг унинг устига сичқонча олиб борилган ҳолда танланади.
  • Ишончнома берилаётган ходимнинг СТИР пастда тегишли жойда киритилади ва Қидириш тугмаси орқали солиқ базасидан унинг ФИШ, паспорт серияси ва рақами, паспортни ким томонидан ва қачон берилганлиги каби маълумотлар автоматик тарзда тортиб олинади. Ишончнома берилаётган шахс лавозими қўлда киритилади.
  • Энг қуйида ўнг бурчакда Яна қўшиш тугмаси орқали ишончнома бўйича олиниши керак бўлган товарлар бирма-бир киритиб чиқилади. Шу тарзда барча маълумотлар тўлдирилгандан сўнг Сақлаш тугмаси орқали ҳужжат сақланади.
Ишончнома

Сақлаш тугма босилгандан сўнг ишончномани Имзолаш ва юбориш тугмаси чиқади. Мазкур тугмадан фойдаланиб уни бирйўла етказиб берувчига жўнатиш мумкин. Ёки бу ердан қуйидаги Орқага тугмаси орқали чиқиб, ишончномалар рўйхатидан тегишли ҳужжатнинг бошига байроқча қўйиб белгилаб олгандан сўнг тепада турган Имзолаш ва юбориш тугмаси орқали ҳам жўнатиш мумкин.

Ишончнома ЭРИ калити орқали тасдиқланиб жўнатилгандан сўнг унинг ҳолати Готов к отправке бўлади. Бу ишончноманинг етказиб берувчига борганлигини эмас, балки ишончнома берилаётган ходимга жўнатилганлигини билдиради.

Ишончнома берилган ходим юқорида ҳосил қилинган логин ва пароль асосида дастурга киради. Дастурга биринчи марта кирганда Вы ещё не подключили ни одного провайдера, чтобы настроит нажмите сюда ёзувчи чиқиши мумкин.

Провайдер уланмаганлиги бўйича огоҳлантириш

Бунда ушбу ёзув устига босилса, қуйидаги расмдаги каби ойна чиқади. Шу ерда Подключить UZASBO Faktura? ёзуви устига босилади ва ходим ўзига тегишли ЭРИ калити билан (ташкилотнинг ЭРИ калити ишлатилмайди) буни тасдиқлайди.

UzASBO Fakturaни оператор сифатида улаш

Ишончномани қабул қилиш учун ходим ҳам мазкур ҳужжатни ҳосил қилишда бўлгани каби Ишончнома менюсидаги Ишончномалар рўйхати қисмига киради. Ходим ишончномаларни қабул қилишида ҳам ўзига тегишли ЭРИ калитидан фойдаланиб тасдиқлайди. Яъни дастурда ишлаш учун ходимда ЭРИ калити бўлиши талаб этилади. ЭРИ калитини бугунги кунда e-imzo.uz сайти орқали онлайн тарзда олиш имконияти ҳам мавжуд.

Қабул қилинган ишончнома ишончнома берилган шахснинг кабинетида Новая ҳолатга ўтади, ташкилотнинг кабинетида эса Отправлен ҳолатга ўтади. Бу ишончнома етказиб берувчига муваффақиятли тарзда жўнатилганлигини билдиради.


Ишончнома тузишда қуйидагиларга эътибор қилиш керак:

  • Ишончнома ҳолати ишончнома берилган шахс кабинетида Новая, лекин ташкилот кабинетида Готов к отправке ҳолатида турган бўлади. Қоидага кўра, ишончнома берилган шахс ишончномани қабул қилгандан сўнггина Новая ҳолатга ўтиши керак эди, шунда ташкилот кабинетида ҳам у Отправлен ҳолатга ўтарди. Мазкур ҳолатнинг юзага келишига ташкилот ишончномани тузгандан ва уни ишончнома берилган шахсга жўнатгандан кейингина моддий жавобгар шахсга логин ва пароль очганлиги сабаб бўлади. Юқорида айтилганидек, аввал моддий жавобгар шахс учун логин ва пароль олиш, сўнгра ишончномани жўнатиш керак эди. Энди мазкур хатоликни тўғрилаш учун бу ишочномаларни қайтадан тузиш ва жўнатиш керак бўлади. Аввалги ишочномаларни эса ташкилот кабинетидан Қайтариш тугмаси орқали бекор қилиш мумкин.
  • Бюджет ташкилотларида шартнома тузилмасдан ишончнома орқали бошқа ташкилотлардан товар-моддий қимматликлар олиниши кўп учрайди. Лекин ишончнома тузилишида шартнома рақами ва санаси жойи тўлдирилиши мажбурий ҳисобланади, бу роуминг оператори (роуминг оператори — ЭҲФларнинг марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс) вазифасини бажарадиган Давлат солиқ қўмитасининг талаби. Шу сабабли ишончномани тузишда номига бўлсада шартнома рақами ва санаси киритилади, бунда тегишли хат ёки буйруқ рақами ва санасидан ҳам фойдаланса бўлади.

Report Page