Янги ўқув йили учун қабул бошланди

Янги ўқув йили учун қабул бошланди

Toshkent viloyati IIBB

Ички ишлар вазирлиги 2-сон Тошкент академик лицейи, янги 2020/2021 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади.

ИИВ 2-СОН ТОШКЕНТ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ

Лицейнинг аълочи битирувчиларидан бўлишни истайсизми? Келажакда ички ишлар органлари сафида хизмат қилишни-чи? Унда, ИИВ 2-сон Тошкент Академик лицейига ҳужжат топширинг.

Дарслар ИИВ Академиясининг профессорлари, лицейнинг тажрибали мутахассислари ва жонкуяр ўқитувчилари томонидан ўтилади. 

Лицейга кимлар қабул қилинади?

-Умумий ўрта таълим муассасаларида 9-синфни тамомлаган, соғлом, намунали хулққа эга, махсус танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар.

Лицей ўқувчиларидан нималар талаб этилади?

-Асосий талаб — аъло ўқиш, ватанига, қасамёдига садоқатли бўлиб, ўз касбининг етук салоҳиятли мутахассиси бўлиш. Тизимдаги маълум бир йўналиш (соҳа)га қизиқиш.

ИИВ 2-сон Тошкент Академик лицейи ўқувчиси бўлиш учун нима қилиш керак?

-Ҳужжат топшириш ва танловлардан муваффақиятли ўтиш.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 1 февралидан 15 апрелигача қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни https://lex.uz/m/acts/3360780 дан билиб олишингиз мумкин.


Бизнинг манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғи, Зиёнур кўчаси 159-уй. ИИВ 2-сон Тошкент Академик лицейи биноси. Телефон: +998 (70) 9576009

Report Page