ИИВ Академик лицейларида байрам муносабати билан, тадбирлар ўтказилди

ИИВ Академик лицейларида байрам муносабати билан, тадбирлар ўтказилди

TVIIBB

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2- сон Академик лицейида, 25-октябрь — Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан, маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни лицей директори расмий очиб, фахрий устоз ва бўлажак ходимларни байрам билан қутлади.

— Президентимиз, “Муқаддас юртимиз, бағрикенг халқимизга садоқат билан хизмат қилиш барчамизнинг энг шарафли бурчимиздир” деб алоҳида таъкидлаганидек, “Халқ манфаатлари учун хизмат қилиш” ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони сифатида белгилаб берганликлари бежиз эмас, -дейди подполковник Абдураҳмон Пардиев. Тинч-осойишта, беташвиш ўтаётган кунларимизнинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Ватан посбонларини, тизимга етук малакали мутахассис кадрларни тайёрлаб беришда Ички ишлар органлари таълим муассасаларининг муносиб ўрни бор. Шулар қаторида ушбу таълим даргоҳида хизмат қилаётган, тизимда етук малакали мутахассис кадрлар тайёрлаб беришда муносиб ҳисса қўшаётган фахрий устозлар ва бўлажак ходимлар, сиз ва сизлар орқали тизимда хизмат қилаётган барча Ички ишлар ходимларини, 25 октябр — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборакбод этаман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз барака тилайман.

Мазкур тадбирда Ички ишлар органларининг фахрий устоз ходимлари, лицей раҳбарияти, 800дан ортиқ талабалар ва меҳмонлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, ходимларни касб байрами билан муборак бод этиб, ўқувчи ёшларга бугунги кунда тизимга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга муносиб бўлиб, мамлакатнинг ҳуқуқ тартибот органлари мустаҳкамлигини таъминлашда ва шу билан бирга тобора ривожланиб бораётган янги Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтарилишида ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди. Лицей талабалари ҳам устозлари ва ўқувчиларни сана муносабати билан қутлади.

Шунингдек, ўқитувчи ходимларга раҳбариятнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

Тантанали тадбир сўнгида, лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган жанговар чиқишлари ва куй қўшиқлари, иштирокчиларга яна-да кўтаринки кайфият бахш этди.

Охунжон МУСТАФОЕВ,

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати ходими

Report Page