14-ҲАФТА

14-ҲАФТА

@ginekologim
14-ҳафталик

 13-ҳафта 15-ҳафта

 

Сиз ниҳоят 2-триместрга етиб келдингиз. Кўпгина аёллар ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасидан эътиборан ўзига хос “асал ойини” бошдан кечиришади, чунки ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойидаги ташвишли аломатлар камаяди. Энди бу ҳафта сизни қизиқтирган маъулмотлар билан танишинг!

  14-ҳафтада ҳомила ривожланиши 

  Ўсиш суръатларидаги фарқларга қарамай, барча аёлларда бачадондаги ҳомила бир хил ривожланиш босқичларидан ўтади.

  Ҳомила бўйи 9 - 10 см

Ҳомила вазни 57 грамм

  Бу ҳафта мушт катталигидек бўлган эмбрион чўзилган бўйин ва боши билан текисроқ кўриниш олади.

Қалқонсимон безлар ишлай бошлагани учун улар гормон ишлаб чиқарадилар. Бундан ташқари, ушбу ҳафтанинг охирида унинг танглайи тўлиқ шаклланади.

Боланинг қориндаги ҳаракатлари 7-ҳафтадан бошланади, аммо сиз буни сезмайсиз деган эдик. Бу ҳафта сиз озгина қимирлашни ҳис қилишингиз мумкин!

 

Ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасида жинси аниқлашадими?

  Боланинг жинси сизни жуда қизиқтирадиган масалалардан бири, шундайми? Агар шу пайтгача аниқланмаган бўлса, сиз бу ҳафта репродуктив тизимдаги ривожланишлар билан янада аниқроқ маълумот олишингиз мумкин. Агар ҳомила ўғил бўлса, бу ҳафта простата бези ҳосил бўлади, агар қиз бўлса, тухумдонлар ҳосил бўлади. Қисқача айтганда, бу ҳафта ультратовуш орқали ривожланган жинсий органларга қараб боланинг жинси ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўлиш имкони бор.

14 ҳафталик УТТ тасвири

  Ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасида олинган ультратовуш текшируви шунга ўхшаш бўлиши мумкин, агар у бошқача бўлса, ташвишланманг. Ҳар бир ҳомиланинг вазияти, жойлашуви ва ривожланиши ҳар хил бўлиши мумкин.

 

14-ҳафтада онадаги ўзгаришлар

 

Келинг, бошида қуйидаги маълумотларни бериб ўтайлик. Бу ҳафта ҳомиладорликнинг 4-ойи бошига тўғри келади. Шундай қилиб, қоринингиз энди ташқаридан билина бошлайди ва сиз вазн ола бошлайсиз.

  Сизни ушбу ҳафтада кутаётган аломатлар:

  Хушхабар! Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойида бошингиздан кечирган ташвишли аломатлар аста-секин камаймоқда. Қора булутдек сизни безоват қилиб келган кўнгил айниш энди тугаш аломатларини кўрсатмоқда.

Озуқавий қувватга талаб орта бошлайди.

Ҳожатхонага боришлар ҳам камая бошлайди.

Кўкрак ҳали катта бўлса ҳам, уларнинг сезувчанлиги пасайиши мумкин.

Бачадон тос бўшлиғига сиғмайдиган даражада катталашгани учун, оёқ томирларига босим ўтказиши оқибатида кечалари оёқларингиз тортишиши мумкин.

Вақти-вақти билан сизда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бу кенгайган бачадон атрофидаги мушак ва бириктирувчи тўқималарнинг таранглашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Дуч келишингиз мумкин бўлган яна бир муаммо бачадоннинг кенгайиши натижасида юзага келадиган бавосир (гемаррой)дир.  

Энди ҳомиладорликнинг илк даврига нисбатан “кичкинтой”ингизнинг тез нафас олаётганини сезаётгандирсиз. Ҳатто сизда бироз нафас сиқилиши ҳам мумкин. Ҳомиладор аёлларнинг учдан икки қисми 13-ҳафтадан бошлаб бу ҳолатни бошдан кечирадилар.

Ушбу ҳафтадан бошлаб сиз баданингиздаги ўзгариш ва тўлишишга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Тери рангида тўқлашиш кузатилиши мумкин. Бундан олдин кичик доғлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

 Ушбу савол жавоби сизни қизиқтирса ўқинг: Ҳомиладорликда буйрак шамоллашига нима маслаҳат берасиз?

   

Бу ҳафтада нималарга эътибор бериш керак?

Радиация

Ҳомиладорлик пайтида рентген, компьютер томографияси, МРТ каби текширув усуллари ҳомилага зарар етказиш хавфи бўлган тоифага киради.

Ривожланаётган ҳомила учун хавфсиз радиация миқдори тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Бола учун юзага келиш мумкин бўлган хатарлар – ривожланишдаги нуқсонлар ва ҳаётининг кейинги даврида хавфли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимолидир.

Айрим шифокорлар ҳомиладорлик пайтида умуман ҳеч қандай рентген нурлари таъсирида бўлмасликни энг хавфсиз усул деб ҳисоблашади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳомиладорликнинг айниқса 8-15-ҳафталарида ҳомиланинг зарар кўриш хавфи катта экан. Нима бўлганда ҳам даволовчи шифокорингизнинг маслаҳати билан ҳаракат қилсангиз яхши бўлади.

 

Тиш даволатиш

Ҳомиладорлик пайтида сиз камида бир марта тиш шифокорига боришингиз керак. Агар тиш даволашни талаб қиладиган вазият бўлса ва айниқса, инфекция бўлса, бу жараён ҳақида шифокорингизга хабар беришингиз керак. Чунки даволанмаган инфекция сизга ва ҳомилангизга зарар етказиши мумкин. 2-триместр айнан тиш даволатиш учун қулай бўлган палла саналади.

           

Бизда фойдали мақола бор: Ҳомиладорликда тиш даволатиш

 

Овқатланиш

Калорияси паст, озиқлантирувчи моддаларга бой ва таркибида ёғи кам ҳамда ширинликсиз озуқалар билан мунтазам равишда овқатланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз диетологдан ёрдам олишингиз мумкин.

Бу мақола билан танишдингизми: Ҳомиладорлар овқатланишида 7 та муҳим қоида

  Ҳомиладорлик турли парҳезлар қиладиган давр эмас. Бу даврда озиқлантирувчи моддаларга бой маҳсулотлардан зарур калория миқдорини мунтазам равишда таъминлаш муҳимдир.

Чунки ҳаддан ташқари кўп ва назоратсиз вазн олиш ҳам ҳомиладорликда баъзи муаммоларга йўл очади. Ортиқча вазн ҳомиладорлик билан алоқадор бўлган диабет ва қон босим ошиши каби ортиқча муаммоларга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари бел оғриғи, оёқлар варикози, теридаги ёриқлар, чарчоқ кучайиши каби нохуш ҳолатлар кузатилшига ҳам назоратсиз вазн олиш сабаб бўлиши мумкин.  

 

Ушбу материал Гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА томонидан www.anneysen.com сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

 

ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ


Report Page