Оролга велосипедда йўлга чиққан отахон Хоразмда

Оролга велосипедда йўлга чиққан отахон Хоразмда

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Ўқувчиларга яхши маълумки, Сирдарёлик 69 ёшли отахоннинг Оролга велосипедда йўлга чиққанлиги ва йўл таассуротлари хусусида маълумот бериб бораётгандик. Бу хақида ЎзА хабар беради.

Куни кеча отахоннинг ўзидан олган янги маълумотларимизга кўра, Абдурасул ота Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган Газли шаҳридан ўтиб, Хоразм диёрига етиб қолибди. Отахоннинг айтишича, йўл-йўлакай турфа хилдаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлган ҳолда уларнинг беминнат ёрдамларидан баҳраманд бўлиб йўл машаққатлари ҳам у қадар сезилмаётган экан.

Мавзуга доир: Велосипедда Орол сари йўлга чиққан Сирдарёлик Абдурасул ота Нукус йўлига чиқди

– Оролга сафарим чоғида кўплаб инсонлар билан суҳбатда бўляпман, одамларнинг турмуш-тарзи, юртимизда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришларга гувоҳ бўляпман. Шукрки, юртимиз одамлари меҳмондўст, одамохун, қалби тоза ва эзгу ниятли кишилар. Бу жиҳат менда янгидан-янги куч-қувватларни пайдо қилмоқда. Биргина орзуим – Оролга эсонликда етиб олиб, унинг сувларига юзимни чайсам дейман, – дейди тўлқинланиб отахон.

Фото: ЎзА
Мавзуга доир: Сирдарёлик отахон велосипедда Орол сари йўл олди

Бу фикрларни эшитиб, халқимизнинг “Юрган дарё – ўтирган бўйра” мақоли ёдимга келади. Демак, фан-техника инқилоби жадал суръатда ривожланган ХXI аср одамларни сал дангасароқ қилиб қўйган бугунги кунда отахон каби шижоатли инсон ҳар қандай машаққатли йўлни ҳам ўз меҳнати ила босиб ўтиши ҳақиқатдир.

Report Page