Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар ҳақида маълумот берди

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар ҳақида маълумот берди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Аввалроқ Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига таяниб хабар берганимиздек, Сирдарёда коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича Call-марказ ишга туширилди.

Бошқарма матбуот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоятида 12 июль 2020 йил ҳолатига коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони 90 нафарни ташкил этади. Шундан 54 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, 36 нафари уй шароитида белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. 588 нафар фуқаро ва уларнинг 2321 нафар оила аъзолари тиббий назоратга олинган.

Барчага маълумки, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни соат 06:00 да қайд этилган. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор 11 март куни Франциядан қайтган бўлган.

Айни вақтда эса Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганлар 13360 нафардан ошди.

"Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Сирдарё вилояти аҳоли орасида янги беморлар қайд этилган эди. Улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган.

Report Page