Сирдарёда коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича Call-марказ ишга туширилди
@SirdaryoЎзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси Матбуот анжуманида Бош вазир Абдулла Арипов 16 март куни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича Call-марказ ишга туширилишини эълон қилган эди.
Шунга асосан Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 67 226 10 03 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилганди. Бугундан ушбу Салл марказига ўрнатилган телефон рақамларнинг сони 4 га етди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сиз ушбу марказ орқали коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларингиз бўлса шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин.
"Call-марказининг 67 226 10 03 рақами туну кун хизматингизда бўлади", - дейилади бошқарма матбуот хизматининг хабарида.