Сирдарё вилояти аҳоли орасида янги беморлар қайд этилди. Улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган

Сирдарё вилояти аҳоли орасида янги беморлар қайд этилди. Улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Бу ҳақда Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан Sirdaryo Xabarlari'га тақдим қилинган "Вилоятимизда ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги 13 июль кунги маълумотида қуйидаги кўринишда баён этилган:

Жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб, Сирдарё вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда жорий йилнинг 13 июль кунида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган 15 нафар фуқаролар орасида қайд этилган.

Ҳозирда вилоятда тадбир бошидан эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган 26088 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган.

Шундан 2020 йил 13 июль ҳолатига вилоятга хорижий давлатлардан ва короанвирус инфекцияси билан касалланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган 3608 нафар фуқаролар тибиий кузатувга олинган бўлиб, шундан 107 нафари шифохонада, 258 нафар махсус муассасаларда, (Вилоят эндокринологияда 2 нафар, вилоят онкология диспансерида 146 нафар, вилоят Сил касалликлар диспансерида 112 нафар фуқаролар карантинга олинган)

Уй кузатувда 645 нафари (уй кузатувидаги оила аъзолари 2598нафари ҳам тиббий кузатувга олинган) ташкил этади.

Гулистон шаҳрида 653 нафар, Янгиер шаҳрида 441 нафар, Ширин шаҳрида 56 нафар, Ховос туманида 589 нафар, Гулистон туманида 121 нафар, Сирдарё туманида 1000 нафар, Боёвут туманида 353 нафар, Сардоба туманида 65 нафар, Сайхунобод тумани 141 нафар, Оқолтин туманида 9 нафар, Мирзаобод туманида 180 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Тиббий кузатувдагиларни 22480нафари соғломлаштиришга эришилди, улардан 1505нафари шифохонадан, махсус муассасалардан 2178нафари, 3688нафари уй кузатувидагилар (15109 нафар оила аъзолари) тиббий назоратдан чиқарилган.

Шу кунгача тиббий кузатувдаги жами 66238нафар фуқаролардан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги лабораторияларига намуналар олинди ва натижаси бўйича фуқароларга тегишли маълумотномалар берилмоқда ҳамда марказда 23863 та тест захираси мавжуд.

Жорий йилнинг 13 июль куни вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМлардан ходимлари томонидан, вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар,Миллий гвардия бошқармалари билан ҳамкорликда 9 та деҳқон бозорлари, 8684 та  автотранспорт воситалари,13 та умумтаълим мактабларида ва 5 та мактабгача таълим муассасаларида, 87 та ташкилотлар ва муассасаларда, 105 та умумий овқатланиш, савдо шаҳобчаларида, 125 та кўп қаватли уйларда, 370 та хонадонларда, 15 та кўчаларда коронавирус инфекциясига қарши ялпи дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда. 

Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМ ходимлари томонидан коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан кенг кўламда санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан телевиденияда, радиода ва “Сирдарё хабарлари” расмий телеграмм каналида ҳамда газетада мақолалар чоп этилмоқда. Марказ ходимлари томонидан аҳоли билан учрашувлар,давра суҳбатлари олиб борилди, касаллик профилактикаси бўйича рангли эслатма материаллари тарқатилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Ҳурматли фуқаролар коронавирус пандемияси даврида ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмаслик учун қуйидаги карантин талабларига риоя этишингиз тавсия этилади:

-хонадонлар озодалигини сақланг!

-тиббий ниқобда бўлинг, (ниқоб)ни камида 2-3 соатда алмаштириб туринг!

-ошхона, болалар хонаси ва дам олиш хоналарида оила аъзолари ўртасида камида 2.0 метр оралиқ масофа бўлишини таъминланг!

-қўлларингизни ҳар соатда ҳамда ҳожатхонага кириб чиққандан сўнг, овқатланишдан олдин совунлаб ювиб туринг, қўлни тозалашда намли салфеткалардан фойдаланинг!

- бемақсад кўчага чиқманг ва кўчага чиққанда ҳам атрофдагилар билан қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашмасликка ҳаракат қилинг!

-хонадондаги хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг!

-ҳожатхонани мунтазам равишда зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида зарарсизлантириб туринг!

-ўзингиз ишлатган ниқоблар, салфеткалар, қўлқопларни очиқ ҳолда қолдирманг махсус қутиларга ташланг!

-Сизда нафас аъзолари касалликлари аломатлари- йўтал, нафас қисиши, тана ҳарорати кўтарилса зудлик билан тез тиббий ёрдамга 103 га мурожаат этинг!

-Энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг ва уйда қолинг!

Report Page