Гулистонлик 3 нафар бемор битта маҳаллада аниқланган
@SirdaryoБу ҳақда Гулистон шаҳар "Бўстон" маҳалласи профилактика инспектори Аҳмад Усмонов Сирдарё телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Гулистон шаҳар "Бўстон" маҳалласида 8720 нафар аҳоли истиқомат қилади, бугунги кунга қадар шулар орасидан 3 та (коронавирус инфекциясига чалинганлик) ҳолат аниқланган бўлиб, айни дамда даволанмоқда. Улар билан мулоқотда бўлганлар уй-шароитида карантинга олинган бўлиб, шу кунга қадар маҳалламизда 122 та ҳолатда 54-модда бўйича маъмурий жавобгарлик баённомалари расмийлаштирилган", - дейди Аҳмад Усмонов.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Гулистон шаҳар, Обод-юрт маҳалласи фуқаролар йиғинидаги 41-кўп қаватли уйда касалланиш ҳолати қайд этилган эди. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра 7 июль кунга ҳолатга асосан Гулистон шаҳрида 23 нафар коронавирусга чалинган беморлар аниқланган.