Гулистон шаҳрида яна бир маъмурий бино фойдаланишга топширилди!

Гулистон шаҳрида яна бир маъмурий бино фойдаланишга топширилди!

https://t.me/Sirdaryo
Фото: xdp.uz

| Кириллча | Lotincha |

Бугун жамиятимизнинг турли жабҳаларида янгиликлар кўзга ташланмоқда. Юртимизда қад ростлаётган сўнгги архитектура ва дизайн талаблари асосида қурилган биноларга кўзингиз тушса – ҳавас қилгудек! Қурилиши ва кўриниши жиҳатидан бир-биридан қолишмайдиган бинолар тобора шаҳарларимиз кўркига-кўрк қўшмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши биноси бугун ўзгача қиёфа касб этмоқда. Сабаби бинонинг ташқи фасади тўлиқ янгиланганлиги боис, замонавий кўринишга келтирилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами шодиёнасига вилоят кенгаши биноси янада чирой очди. Биномизнинг кириш қисмида Халқ демократик партиясининг логотипи ўрнатилиб, бинонинг ички йўлак кириш қисми деворлари ва зинапоя йўлаги деворлари тўлиқ оқланди. Тунда бино кўриниши ёриткичлар ёрдамида янада тароватли жозиба касб этади. Кечки сайрга чиққан юртдошларимиз ҳам бу ўзгаришларни эътироф этмоқда.

Фото: xdp.uz

Бинога кираверишда ўнг томонда деворга зарҳал ҳарфлар билан ёзилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг: “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” деган сўзлари жуда чуқур маъно касб этади.

Зеро, бугунги кунда электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга етарлича эътибор бериш мақсадида жойларда ҳайрия акциялари, турли учрашувлар ва саҳоват тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ҳудудларда графиклар асосида сайёр қабуллар ташкил этилиб, халқимизнинг муаммолари атрофлича ўрганилмоқда.


Беҳзод ЭШМИРЗАЕВ,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи

Report Page