Депутат ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида батафсил ахборот берди.

Депутат ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида батафсил ахборот берди.

https://t.me/Sirdaryo
Фото: dubeat.com

| Кириллча | Lotincha |

Ўзбекистон “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида партиянинг иш режасида белгиланган “Уюшмаган ёшлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор ёшлар таълим-тарбиясига қаратилди. Шунингдек, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлашмасалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланганидек, ёшлар ўртасида турли давра-суҳбатлари, учрашувлар тез-тез ташкил этилмоқда. Бироқ тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш орқали самарадорликка эришиш мумкин. Бунинг учун оила-маҳалла-таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу ҳамкорлик ёшларни турли ёт ғоялар, информацион таҳдидлар ва мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, ғарбнинг салбий, миллий ўзлигимиз, анъаналаримизга мутлақо тўғри келмайдиган “Оммавий маданият” таъсирларидан асраши шубҳасиз.

Шу каби мулоҳазалар ўқувчи ёшларни янада ҳушёрликка чорлади. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда баркамол aвлoдни тaрбиялaб вояга етказиш, уларга тaълим бeриш вa сoғлиғини ҳимoялашгa қaрaтилгaн қaтoр муҳим ижтимоий дaстурлaрни aмaлгa oшириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланлиги хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Фото: adolat.uz

Маълумки, 2017 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида чет элдаги ва диний оқимга кириб кетган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни манфаатларини ҳимоя қилиш, улар билан аниқ амалий манзилли дастур асосида иш олиб бориш вазифалари берилган эди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Гулистон шаҳридаги ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва республикамизда уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, мутахассислиги бўйича малакасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун амалий кўмак бериш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида амалий ҳал этиш, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари борасида тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан етарли даражада аниқ амалий ишлар олиб борилмаётганлиги ва бу борада ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ёшларни ишга жойлаштиришда катта имкониятлар яратиб берилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, чет элга чиқиб кетган ҳамда ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг ота-оналари билан суҳбатлар уюштириш айниқса, маҳаллаларда уюшмаган ёшларни йиғиб, улар билан учрашувлар ўтказиш, мулоқот қилиш ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи уларга ёрдам бераётганлигини ва шаҳардаги маҳаллаларда ана шундай ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларга амалий ёрдам бериш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича алоҳида манзилли, амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Сарвар ЭСАНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Гулистон шаҳар Кенгаши раиси

Report Page