Сирдарёлик Набихон Ленинградда бўладиган халқаро олимпиадада иштирок этади

Сирдарёлик Набихон Ленинградда бўладиган халқаро олимпиадада иштирок этади

@sirdaryo_xtb
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 апрель куни математика фанидан халқаро фан олимпиадасида иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралашнинг II босқичида Сирдарё вилояти Гулистон тумани
23-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Набихонов Набихон Ёқубжон ўғли иштирок этиб, фахрли ўринни қўлга киритиб, саралашнинг III босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган эди.

Жорий йилнинг 30 апрель ҳамда 2 май кунлари ўтказилган саралашнинг
III босқичида Набихон мувофаққиятли иштирок этиб, ўз билимини намоён этган ҳолда фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, республика терма жамоаси таркибига қабул қилинди. 

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Энди Набихонов Набихон Халқаро олимпиаданинг Ленинград шаҳрида бўлиб ўтадиган 4-якуний босқичида республика номидан иштирок этади.

Биз бутун сирдарёликлар номидан иқтидорли ўқувчимиз Набихонов Набихонга омад тилаймиз ва унга ишонч билдирамиз.

Набихон жорий йилда ўтказилган “Қўқон олимпиадаси”да фахрли ўринни қўлга киритиб, Қўқон давлат педагогика институтига грант асосида ўқишга қабул қилинган, бундан ташқари вилоят ҳокими стипендияси учун ўтказилган фан олимпиадасида ҳам ғолибликни қўлга киритган эди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати



Report Page