ИҚТИДОРЛИ ЁШ МАТEМАТИКЛАР БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ
@sirdaryo_xtb
Жорий йилнинг 11 апрель куни Математика ва Кимё фанларидан Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралашнинг
II босқичи Тошкент шаҳар Олмазор тумани 224-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Унда Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларидан 4 нафар иқтидорли ўқувчиларимиз иштирок этди. Қувонарлиси шундаки, улардан 3 нафари, «Сирдарё-Қоракўл» ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Ҳамробоев Фарруҳ Акмал ўғли, Боёвут тумани 22-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Эгамбердиев Мансур Ботир ўғли, Гулистон тумани 23-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Набихонов Набихон Ёқубжон ўғли фахрли ўринларни эгаллаб, Халқаро олимпиада республика жамоаси таркибига қабул қилинди.

Саралаш жараёнида Гулистон тумани 23-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Набихонов Набихон Ёқубжон ўғли Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ўз билимини намоён этиб, берилган масалани ўзгача усул ёрдамида ечиб, Ҳакамлар ҳайъатини эътирофига сазовор бўлди.
Барча иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан эсталик совғалари ва сертификат тақдим қилинди.


Вилоят халқ таълими бошқармаси барча педагоглар номидан ғолиб ўқувчиларни халқаро олимпиадада муносиб иштирок этишида омадлар тилайди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.