Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган кучли ёнғинда вафот этганлар сони 4 нафарга етганлиги айтилмоқда (тафсилотлар)

Бугун тунда Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган кучли ёнғинда вафот этганлар сони 4 нафарга етганлиги айтилмоқда (тафсилотлар)

@Sirdaryo
Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Аввал хабар берганимиздек, дастлабги расмий тафсилотларга кўра, бугун 20 ноябрь куни соат 03 дан 06 дақиқа ўтганда, Сирдарё тумани ФВБ навбатчи-дипетчерлик хизматига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги ҳамда ёнғин натижасида, яшаш уйи ичида бўлган, уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилганлиги, шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар куйиш тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар берилганди. 

«Sirdaryo Xabarlari»га келиб тушган мазмунан бир хил бўлган кейинги тафсилотларга кўра, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар ҳам бугун 20 ноябрь куни содир бўлган ёнғин ҳодисасидан бир неча соат вақт ўтиб, олган оғир куйиш тан жароҳатлари асоратлари оқибатида вафот этишган. Шундай қилиб ушбу ҳодиса қурбонлари сони ҳозирги вақтга келиб 4  нафарни ташкил қилмоқда.

«Sirdaryo Xabarlari» ижодий жамоамиз номидан, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Шу ўринда яна бир бора фуқароларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

Report Page